20 январ 2020 | 25 жумадул аввал 1441
  • Бомдод 07:05
  • Қуёш 08:00
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:15
  • Шом 17:55
  • Хуфтон 19:20

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

“Оммавий маданият” хавфини нималарда кўриш мумкин

 “Маданият” ибораси ижобий сўз ҳисобланади ва юксак тараққиёт, одоб-ахлоқнинг юқори даражаси маъноларида ишлатилади. Лекин “Оммавий маданият” деганда ахлоқий бузуқликлар, зўравонлик  ва халқларнинг қадрият ва анъаналарини ва турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик билан уларни қўпоришга қаратилган таҳдидлар тушунилади. Ҳозирги вақтда  ахборот дунёни бошқарувчи асосий омилга айланди. Ким биринчи ахборотга эга бўлса бошқарув ўшаники ҳисобланади.  Оммавий маданият биринчи кўринишда ёшларни ахлоқсизлик ва зўравонликка чақирган бўлса, кейинчалик оммага мослаштирилди ва жуда кўп мамлакатларда оммавий тартибсизликлар келтириб  чиқариш ва ҳукумат тўнтаришларгача фойдаланилмоқда. Ахлоқсизликни маданият деб аталишининг устига устак, миллий қадриятлар эскилик сарқити деб талқин қилинмоқда. Бугунги кунда барча инсонлар ахборотни интернетдан олади ва табиийки ёшлар ҳам тарбияни интернетдан олмоқда. Қўлига китоб берсангиз атиги бир соат ўқишга ҳам ҳафсаласи йўқ баъзи ёшлар телефон қурилмалари орқали туни билан интернетда ўтиради ва ҳатто нонушта қилишни ҳам унутади. Натижада интернет қарамлиги вужудга келади ва жамият олдидаги ўрни ва вазифасини унутиб, интернет бошқарувчилари ахборотларига эргашади. Ота-оналарининг панду-насиҳатларини қабул қилмаслик ҳолига келади ва уларга: “сиз замондан ортда қолгансиз” деб айтади. Манқуртга айланиб, илму-маърифатдан узоқлашади. Кучга тўлиб, ақли расо бўладиган ёшда оммавий маданиятни экспорт қилаётган ғарбликлар каби оила муқаддаслиги, ота-она эҳтироми каби сифатлардан йироқлашади ва фақат ўз кўнгилхушлиги учун яшайди. Арзимас сабаб туфайли бола-чақасидан воз кечади, ота-онасини қариялар уйига топширишдан ор қилмайди. Ҳамият ва ғурур каби йигитларга хос бўлган ҳиссиётлардан мосуво бўлиб қолади. Бугунги кунда баъзи ёшларимиз нима учун ота-она ва ўқитувчиларига қулоқ солмайди? Сабаб- ота-она  тарбияда ўз ўрнини бой бериб қўйгани ва фарзандларни ташқи таъсирлар гирдобига ташлаб қўйишидир. Лекин бизнинг юртда бугунги кунда таълим ва тарбияга эътибор кучайтирилмоқда. Шахсан Президентимиз томонидан китобхонликка тарғиб қилиниши, жойларда Президент мактаблари ташкил қилиниши, университетларда ислоҳотлар амалга оширилиши, дунёдаги нуфузли университетларнинг филиаллари очилиши, мактабгача таълимни йўлга қўйилиши каби ислоҳотлар бу миллатни маърифатли бўлиши учун албатта ўз самарасини беради. Китоб ва илмга ошно бўлган ёшларимиз ҳеч қандай ташқи таъсирга алданмайдилар, чунки улар ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришиш учун бор кучларини бериб изланадилар. Илмли ва маърифатли халқ на маънавиятда ва моддиятда камчиликка йўл қўймайди. Бунинг мисолини Япония тимсолида кўришимиз мумкин. Таълимга жуда катта эътибор берган бу халқ табиий бойликларсиз ҳам ҳозирда дуёнинг энг тараққий этган ва энг бой давлатларидан биридир. Мустамлакачилар халқимизни манқуртга айлантириш учун энг аввало зиёлиларимизни қатағон қилган эди. Мақсад халқни илмсиз ва қарам қилиш эди. Бугунга келиб манқуртлаштиришни замонавий усуллари кўпайган даврда ёшларимизни асраб-авайлаб комил инсон қилиб тарбиялаш бизнинг зиммамиздадир. Оммавий маданиятнинг зарарларидан ёшларимизни ҳимоя қилиш учун аввало ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришимиз, ҳар бир нарсани меъёрига амал қилишга ўргатишимиз ва миллий олимларимиз ва қаҳрамонларимизга муҳаббат ҳосил қилиб, уларга эргашиш малакасини ҳосил қилишимиз керак бўлади. Оммавий маданиятнинг хатарларидан яна бири баъзи ёшлар моддий бойликка эришиш барча нарсани муҳайё қилади деб ўйлаши ва бу йўлда барча нарсани қурбон қилишга тайёр эканлигидир. Маънавий бўшлиқ моддий бойликка ҳирс қўйиш билан тўлдирилган кишилар ота-она ва ака-укалар ўртасида меҳр ва оқибат ришталари узилса ҳам бойликка етишни, мерос талашишни мақсад қилиб оладилар. Яна бир хатар эса ёшларимизни яшашда, юриш-туришда, гапиришда ва ҳатто исм қўйишда бизни менталитетимизга ёт бўлган халқларга тақлид қилишларидир. Шарқона маданият қайси айби ёки нуқсони сабаб ғарб маданиятига жой бўшатиб бериши керак. Балки, бизнинг шарқона маданиятимиз кўп жиҳатдан устундир. Ғарбни тараққий эттирган аслида шарқ илмлари эмасми?  Фақат бизнинг камчилигимиз маданиятимизни ғарбликлар каби тарғиб  эта олмаётганимиздадир.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, барча камчиликларни бартараф этувчи омил - динимиз ва аждодларимиз босиб ўтган изларидир. Ўз вақтида аждодларимиз диний илмларда ҳам дунёвий илмларда ҳам  дунё хақларига устозлик қилишган. Илм халқни маънавиятли қилади. Илм халқни бой қилади. Илм саноатни ривожлантиради. Илм рўзғор тебратиш учун бошқа мамлакатларга сафар қилишни бартараф этади. Илм ўзлигини танитади. Илм давлатни қудратли қилади ва илм миллатни бирлаштиради. Зеро илоҳий калом Қуръони карим ҳам инсониятга биринчи қилган хитоби “Ўқи” деган буйруқ эди. 
 
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти мударриси,
Абу Ҳафс Кабир масжиди 
имом хатиби А Абдуллаев

Тазкира

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Ҳасан Басрий

​Дунё ҳаёти уч кун: кеча, бугун, эрта. Кеча ўтди, эртанинг бўлиши номаълум. Шундай экан, бугунги кунни қадрлаш лозим.

                                         Ҳасан Басрий  

Вилз

 “Европа ўзининг идорий ва тижорий қонунлари бўйича Исломдан қарздордир”
Ингилиз тарихчиси Вилз 

давоми...

Опрос

Как назвал Пророк (ﷺ) первую мечеть в Медине?