10 июл 2020 | 20 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:20
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:45
  • Шом 20:25
  • Хуфтон 21:45

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

"Оммавий маданият” хавфини нималарда кўриш мумкин

 Бизнинг бу юртимиз дунёни олимлар, муаллимлар ва илм билан безатган юртдир. Бу диёрдан чиққан маданиятли зотларнинг маданиятидан диёнатидан, дунё зеб олган, зийнатли бўлган. Бизнинг бу маданиятимиз узоқ - узоқларга бориб тақалади. Ҳозирги кунга қадар узоқ ўлкалардан келиб бизнинг бу гўзал маданиятимизни кўриб ибрат олиб кетишмоқда. Барчани бирдек лол қолдирмоқда десак муболаға қилмаган бўламиз.

Баъзида бундай яхшиликларни кўролмайдиганлар ҳам афсуски топилар экан. 
Генерал Губернатор Скобелов: “Миллатни йўқ қилиш учун, у миллатни қиличдан ўтказишга ҳожат йўқ. Унинг тилини, динини, маданиятини йўқ қилсанг бас, ўзи тез орада таназзулга учрайди” деб айтган. 
Ҳозирги кунда бизнинг оммавий маданиятимизга хавф солаётган нарсаларни охирини кўраман десанг охири кўринмай қолди. Ҳар куни янги ғарбча модалар, янги яшаш тарзлари, янгича ҳаёт йўллари, буларнинг бари бугунги кундаги бизнинг маданиятимизга хавф солаётган нарсалардир. 
Ҳиндистон ўлкасининг озодлигига, равнақига, тараққиётига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк инсон Маҳатма Гандига “Глобаллашув жараёнига Сизнинг муносабатингиз қандай?” деб, савол билан мурожаат қилишганда, у шундай жавоб қайтарган экан: “Мен ташқаридаги бўрондан қўрқиб, деразамни ёпиб қўя олмайман, чунки менга тоза ҳаво керак. Шу билан бирга, тоза ҳаво керак экан деб деразамни катта очиб ҳам қўя олмайман, чунки мени уйимни чанг-тўзон босиб кетишини хоҳламайман”.
Биз ўзимизнинг бой маданиятимизни қўйиб, қаердаги биз учун фойда бермайдиган, бизнинг келажагимизга умуман фойдаси бўлмаган балким, бизнинг зараримизга ҳужжат бўладиган нарсаларни пайидан бўлиб қоляпмиз.
Исрофгарчиликлар, ортиқча даб-дабалар, тез бойиш орзулари, фаровон ҳаёт орзуси, айш-ишратлар, нобакорликлар, меҳнатсиз роҳатлар орзуси, бундай нарсаларни санаб адоғига етолмайди киши. Минг афсуслар билан айтамизки, мана шу нарсалар бизларнинг ёшларимиз орасида кенг тарқалиб бораётган бир касалликга ўхшаб қолди. 
Ёшларимизнинг айни илм оладиган палласида, айни камолот даражасини ўйлайдиган пайтда, ўзини бўлмағур нарсалар, пуч орзулар гирдобига ташлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Буларнинг бари бизнинг  маданиятимизнинг кушандаси, биз агар улуғларимизни йўлига назар солсак, булар қандай қилиб бу бой меросларнинг соҳиби бўлишди. Бизнинг маданиятимизга бутун дунё айниқса Ғарбликлар ҳавас қилишган, ҳаттоки Атоқли  файласуф  Шебол  бундай  дейди: "Муҳаммад(алайҳиссалом)нинг  одам  боласи бўлгани бутун инсониятга катта фахрдир. Чунки, у зот уммий (ўқиш-ёзишни билмаган) бўлса-да, ўн тўрт аср аввал шундай қонун ва асосларни келтирдики, биз оврупаликлар икки минг санадан кейин уларнинг қиймати ва ҳақиқатини англаб етсак, энг бахтли, энг саодатли насллар бўламиз". 
Биз қаердаги пуч ҳаваслар эмас, балким аниқ мақсадлар сари интилишлигимиз керак. Биз энг маданиятли инсонлар фарзандларимиз ўша инсонларнинг йўлини тутишимиз керак. Бировларга тақлид қилиб исрофгарчилик эмас, бировларга тақлид қилиб номуссизлик эмас, бировларга тақлид қилиб мақсадсиз эмас. Балким, аниқ бир йўл ва энг гўзал ҳаёт йўлидан юришлигимиз керакдир. 
Бизнинг ота боболаримизнинг бой маданиятидан, бизнинг юртлардан Бухорийлар, Насафийлар, Термизийлар, Ибн Синолар, Берунийлар ва манашундай бошқа алломалар чиқишган. Уларнинг мақсади аниқ бўлган, улар ўзларидан кейин яхши йўл қолсин, инсонларга манфаат етсин деб ҳаракат қилишган. 
Агарда биз ҳам ман шу зотларнинг йўлини тутсак, ўзимиздан кейин яхши йўл қолишини истасак ҳозирдан йўлимизни аниқ мақсадимизни тўғирлаб олишлигимиз керак. Мана шундагина  маданиятимизни саломат келажакка етказган бўламиз. 
 
Абдулбосит РАҲИМОВ
Мир Араб ўрта махсус 
Ислом билим юрти мударриси
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?