01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

МУСИБАТДА МЎМИН АХЛОҚИ

Бугунги кунда бутун дунёни хавотирга солаётган вабо ҳеч кимни этиборсиз қолдиргани йўқ. Буниси аввал тарқаган парранда ёки чўчқа грипи каби эмас. Иш жиддий. Бундай ҳолатда ҳар бир инсон ваҳимага тушиши табиий ҳол. Ахир кўз ўнгимизда бу вабо туфайли қанчадан қанча инсонлар оғир аҳволга тушишмоқда. Лекин, бу вазиятда динимиз бизларга қандай кўрсатмалар берганини билиб олишимиз даркор. Токи ортиқча васвасаю ваҳималар туфайли яна бир қанча хатоларга йўл қўймайлик.
Бундай вазиятда мусулмон киши, аввало, Аллоҳ таолонинг қадарига рози бўлишни амалда кўрсатиб, сабаб ва таваккулни тутмоғи лозим бўлади.
Сабабни ушлаш. Яъни зоҳирда эҳтиёт чорасини кўради. Ниқоб тақиб юради, шифокор кўригидан ўтади, агар вирус аломатлари кўринса яширмайди ва карантинга рози бўлади. Бу борада соҳа мутахассислари тавсиялари ҳамда ҳукумат қарорларига жиддий эътибор беради. Зеро, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Зарар бериш ҳам, зарарланиш ҳам йўқ” деб марҳамат қилганлар.
Таваккул қилиш, яъни ботинида ишларнинг тадбирини қилмайди, энди нима бўлар экан деб ич-этини емайди. Тақдирда Аллоҳ нима ёзган бўлса, унга рози бўлади. Ҳар бир иш Аллоҳнинг илмида эканига иймон келтириб, унга таваккул қилади. Хотири жам бўлади, саросимага тушмайди ҳамда ваҳима қўзғамайди. Аллоҳга иймони уни ҳар қандай қийин вазиятда ўзини муносиб тутишга ундайди.
Демак, мусулмон киши босиқлик билан иш кўради. Таваккул ва тақдирга рози бўлишни озиқ тишлари билан маҳкам тишлайди. Шу билан бирга, баҳолиқудрат эҳтиёт чораларини кўради ва сабабларни мукаммал адо қилишга интилади.
 
Мансур ЖАМБИЛОВ
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?