14 июл 2020 | 24 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:35
  • Қуёш 05:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:40
  • Шом 20:20
  • Хуфтон 21:40

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Иккинчи хорижий тилни ўрганиш чоғида “когнитив прунинг жараёни” ёки “мунтазам унутиш”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бешикдан токи қабрга қадар билим изланг” каби ажойиб бир машҳур ҳадислари бор.  Бунда билимни муттасил ўрганишда киши ўз имкониятларини ошириб бориши кўзда тутилган бўлса, ўзлаштирилган билимларни унутмасдан сақлай олиш ҳам алоҳида бир мураккаб иш эканлигини унутмаслик керак. Агар ёшликда олинган билимни тошга ўйилган нақш эканлиги ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлсак, тошдаги ёзувлар ҳам вақти келиб табиат таъсирида ўз кўринишини қисман йўқотиши мумкин. Бу ҳолат инсон зеҳни билан солиштирилса, демак ҳар қандай маълумот ҳам аста секин унутилиб борар экан. 
Нега маълумот унутилади? Бунга бир неча сабаблар бор, албатта. Буни илмий тилдаги “Когнитив прунинг жараёни” яна ўзлаштирилган билимларни такрорламаслик натижасида орқа фонда қолиб кетиши вазиятида кўриб чиқамиз.
Дуглас Браун (1972) таърифлаганидек, когнитив прунинг кераксиз шовқиндан ҳалос бўлиш жараёнини ўз ичига олади ва янада муҳим жиҳатларни ўрганувчининг билим соҳасидаги бўшлиқларни тўлдиришга имкон беради. Қизиғи шундаки, ўрганилаётган баъзи кичик жиҳатлар аста секин ўз қадр қимматини ва ўзига хослигини йўқотиб, ягона катта томонга ёки тузилишга айланиб боради. Кичик жаҳатлар шу тарзда йўқолади ва каттароқ, муҳим бўлган томони барча кичик жиҳатларни бирлаштирган ролини олади.
Бу қандай амалга ошади?
Масалан, ўқитувчилар ўз талабаларини тилни ўрганишда ютуқларга эришаётганларини сезсалар, улар ўқувчилар томонидан ўрганилаётган кераксиз яъни унча муҳим бўлмаган кичик нарсаларни олиб ташлашга мойил бўлиб, улар ўқувчилар аллақачон ўрганган нарсаларни вақтни иқтисод қилиш истагида ўша вақтдаги муомалар жараёнидан олиб ташлашларини ва аниқроқ бўлишларини илтимос қилишади. Баъзан ҳатто ўқувчиларнинг ўзлари ҳам суҳбат давомида табиий равишда ўрганилган кераксиз деб ҳисобланган ёки унчалик муҳим бўлмаган жиҳатларни чиқариб ташлайдилар ва ўзлари ўрганаётган тилларида яхшироқ имкониятларга эришишлари мумкин бўлади. 
Масалан, Мир Араб махсус ислом билим юртида дарсни бошлашда ўқув масканининг исломий йўналишда эканлиги, халқимизнинг ҳам аксарияти мусулмон эканлиги нуқтаи назаридан келиб чиқилса, саломлашишда инглиз тилидаги “Hello, Hi” каби саломлашиш сўзларидан кўра араб тилидан ўзбек тилига кириб келган ва кишиларнинг турмуш тарзига сингиб кетган “Ассалому алайкум” сўзларини ишлатиш афзал кўрилади. Бунда, авваламбор шахснинг яшаш муҳити ҳам таъсир кўрсатади. 
Тил ўрганишнинг бошланғич босқичларида, баъзи бир таълим усулларига кўра, ўқувчилар баъзи таърифларни (масалан, грамматикада нутқнинг қисмлари), қоидаларни (масалан, феълнинг + ing қўшилиши билан прогрессив шаклларга ўзгартириш каби), саломлашишни (масалан, хайрли тонг / салом / ассалом) ўрганишга ундашади. Бу нарсалар тушкунликни енгиллаштиради ва ўқувчилар кейинги босқичда муайян мавзу бўйича суҳбатлашишади. Масалан, “дўстингиз билан никоҳ маросимида қатнашиш тўғрисида суҳбатлашиш” бунга ёрқин мисол бўла олади.(Бунда никоҳга оид терминлар диний соҳага оид эканлигидан кўпроқ қўлланилади)
Агар ўқувчилар муайян мавзуларни мақсадли тилда осонликча гапира олсалар, аввал алоҳида ўрганилган табриклар аста секинлик билан “кесиб” ташланади ва умуман суҳбат каттароқ ва муҳим томонга айланади. Табриклашни ўрганиш бошида мазмунли ўрганиш бўлсада, қасддан унутиш содир бўлади. Энди ўқувчилар алоҳида-алоҳида саломлашишни ўрганишлари шарт эмас. Чунки, улар коммуникатив компенсация мақсадига эришганликлари сабабли бу эндиликда кераксиз бўлиб қолади. 
Хулоса қилиб айтганда сўзлашув тилининг маълум бир чегаралари ишлатилмай орқа фонда қолиб кетишига ҳам систематик унутиш дейиш мумкин. Бунга ёрқин мисол сифатида Даниел Дефонинг Робинзон Крузо асаридаги персонажни олиш мумкин. Унда ўз тилини унутишни истамаган қаҳрамон ҳаттоки буюмлар билан ҳам гаплашишга ҳаракат қилади ва шу билан мулоқот воситаси бўлмиш тилини асраб қолишга уринади. 
 
Файзуллаев Нодирбек
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти ўқитувчиси

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?