02 март 2021 | 19 ражаб 1442
  • Бомдод 06:20
  • Қуёш 07:14
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 18:50
  • Хуфтон 20:10

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

МАЗҲАБНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАНГ

 Мусулмон уммати аҳли сунна вал жамоат деб юритилади. Бу ақида машҳур тўрт мазҳабни ўз ичига олади: Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ҳамда Ҳанбалий. 

Турли мазҳаблардан ўзига маъқул келган фатволарни танлаб, унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Масалан, бир масалада Шофеъий, яна бир масалада Ҳанафий, бошқа масалада Моликий ёки Ҳанбалий мазҳабига кўра иш тутиш барча мазҳаб уламолари томонидан қаттиқ қораланган ва танқид остига олинган. Улар бунга олиб борадиган ҳар қандай сабаблардан ҳам қайтарганлар. 
Мазҳаблар ўртасида аросатда юриш бир масалада яҳудий, яна бир масалада насроний, бошқа масалада хорижий ёки муътазилийларнинг ақидасини танлагандек гўё.  
Чунки бир мазҳабда рухсат этилган амал бошқа мазҳабда инкор қилинган бўлиши мумкин. Киши ўз нафсига мос келган фатвони олиб амал қилиб кетаверса, оқибатда шаръий масалалар ўйинчоқ бўлиб қолмайди деб ким кафолат бера олади? Қолаверса, бундай кишилар бора-бора бирорта мазҳабни тан олмай қўйсалар, катта хатога қўл урган бўлишади. Бемазҳаблик ана шундан келиб чиқади-да. Мазҳаблар бирдамлик рамзи. Ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш мумкин эмас. Аслини олганда бир мазҳабни танлаган киши ана ўша мазҳабнинг ҳукмларига сўзсиз буйсуниши мажбурийдир. 
Ҳанафий мазҳабининг машҳур алломаси, шайх Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур роиқ» асарининг ҳошиясида: «Муайян мазҳаб муфтийсининг ўз мазҳабида аниқ кўрсатилган масалада бошқа мазҳаб йўлини тутиши ва у бўйича фатво бериши мумкин эмас», деб ёзганлар.
Шундай экан, машҳур тўрт имомдан бирига эргашиш мусулмонлар ижмоси билан вожиб саналади. Уни инкор этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?