20 апрел 2021 | 9 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:20
  • Қуёш 05:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:45
  • Шом 19:30
  • Хуфтон 20:55

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Сохта салафийлар асосчисининг тарихи

 Оқимнинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб /1115-1703/ йилда ҳозирги Риёз шаҳрига яқин бўлган Уйайна қишлоғида туғилган. У бошланғич илмни Уйайна қозиси бўлган отасининг ёнида тугатган Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб кейинчалик Макка ва Мадинада давом эттирган у ерда Ибн Таймийнинг фикрларига тўқнаш келиб, у ердан Басрага кетди. Басрада тавҳид масаласидаги муноқашалардан қатнашиб, диннинг тўғридан тўғри Қуръон ва Суннат ўрганилиши керак деган фикрни илгари сурган. /1139-1726/ йилда Риёзнинг жанубидаги Ҳураймила қишлоғига келган /1153-1740/ йилда отасининг ўлими сабабли, у ерда “амри маъруф” услубини эълон қилиб бу фикрни Нажд воҳасида ёйиш ҳаракатига тушди.

Ҳураймиладан яна Уйайнага кўчганда у ернинг амири Усмон ибн Ҳамд ибн Муаммар билан дўстлик ришталарини қурган. Ҳатто уни ўз фикрига даъват қилиб, ихлос билан  Аллоҳнинг дийнига ёрдам берса, Аллоҳ уни Нажд ўлкасига ҳоким қилишлигини айтган. Кейинчалик амир Усмонга Дария билан Уйайна орасидаги кичик ал Жабила қишлоғидаги Зайд ибн ал Хаттоб /12-634/ нинг қабри Аллоҳ ва Расулининг амрининг ташқарисида (ношаръий) уни мақбара ҳолига келтирилганлиги, инсонлар тарафидан зиёрат қилинаётганлиги ва бу ишлар инсонларни диндан чиқараётганлигига сабаб бўлганлиги учун уни йиқитишни таклиф қилди. Бу таклиф қабул қилиниб у ерда мавжуд бўлган барча қабрлар яксон қилинади. Ҳатто у ердаги ҳамма дарахтлар ҳам кесилди. Шундай қилиб Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Уйайнанинг муҳим номдор шахс сифатида танилади. Аммо унинг фикрларини мажбуран қабул қилдирилиши, халқни қўрқув ва андишага солди. Нажднинг кучли қабиларидан бўлган Бани Холиднинг раиси Сулаймон ибн Урайирга халқ мурожаат қилиб бу вазиятга чора топишликларини исташди. У ҳам Уйайна амирларидан Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни ўлдиришини ёки сургун қилинишини сўрайди.
Уларнинг бу қилмишига Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Риёзга жуда яқин бўлган Дарияга келади. У ерда амир Муҳаммад ибн Саъуд билан келишиб, шу тариқа ваҳҳобий давлатининг асосига /1157-1744/ қадам қўйилади. Бу иттифоқ билан Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг фикрларини ёйиш ва мудофаа қилиш учун соғлом моддий куч, сабаб ва дастак бўлди. Муҳаммад ибн Саъудда ҳам бу фикрларнинг туғулиши, имкон даражасида ўз нуфузини ва ҳудудини кенгайтириш ва ҳокимиятини янада зиёдалаштириб араб ярим оролига эга бўлиш учун жуда қулай бир фурсатни қўлга киритиш имкони туғилди.
Ибн Абдулваҳҳоб Даррияда “Китобут тавҳид” номли асаридаги фикрларни ёйишликка, инсонларни ширк ва бидъатлардан қутқариш учун динга киришларига даъват қила бошлади. Уларга итоат қилмаганларни, яъни Ибн Абдулваҳҳобга кўра ҳақ динга кирмаганларни қилич билан киритиш усулини қўллаган. У инсонларни залолатга тушганликларини, қабр ва мақбараларни зиёратлари, тариқатларга кириш ва шунга ўхшаш ишлар юзасида тавҳиднинг бузилганлигини; шу мунособат билан уларни ширкка ботган мушриклар эканликларини илгари суриб, қон ва молларини ўзларига итоат этган “муваҳҳид”ларга ҳалол эканлигини эълон қилди. 
Бутун бу воқеалар, шу каби ишларга мустаъид (тайёр) бўлган Нажд воҳасиниг халқига жуда қўл келган эди. Чунки Нажд воҳаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва салламнинг даврларидан мусулмон бўлишлик билан биргаликда, авваллари Яман, Адан, Эрон, Ҳинд, Ироқ, Шомларнинг таъсири остида турли ақидаларга саҳна бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва салламдан кейин Мусайламатул каззоб, Сажоҳ, Тулайҳо ва Асвадул Ансий каби ёлғончи “пайғамбар”лар яна шу воҳадан чиққан. Кейинги даврларда мухталиф исёнчи гуруҳлари шу минтақадан чиққан. Қисқаси исёнкор табиатли ва талон-тарожга моил эдилар  ва уларда жаҳолат ёйилганди. Шу табиатли халққа Ибн Абдулваҳҳобнинг ғанимат ва ўлжа олиш ваъда қилинган фикрлари маъқул келди. Шундайки, бир муддат илгари босқинчилик ва талон-тарожлик билан қўлга киритилган ўлжалар, бу гал Ибн Абдулваҳҳобнинг “Тавҳид дини”ни ёйиш учун жиҳод номига муқаддаслик ва машҳурлилик даражасини қозонаётган эди. Шундай қилиб бу янги фикрларни қабул қилмаётганлар қиличдан ўткарилиб, молларининг 5/1 ўлжага қоидасига биноан давлатга хазинасига ажратилгандан cўнг қолгани жангчилар ўртасида тақсимланарди. Бизга кўра бу масала, Ибн Абдулваҳҳобнинг фикрларининг чўлда ривож топиб тарафдор тўплашнинг асосий сабабларидан бири бўлди. 
Ибн Абдулваҳҳоб 1206/1792 йилда вафот қилганда, бу ҳаракатнинг давоми эндиликда Муҳаммад ибн Саъуд даврида келиб сиёсий жиҳати янада оғир боса бошлади. Муҳаммад ибн Саъуд даврида бошлатилган ҳудуд кенгайтириш фаолиятлари, унинг ўлимидан сўнг 1179/1766 ўғли Абдулазиз даврида ҳам давом эттирилди. Бу даражада тезлик билан ҳудуд кенгайтириб Наждни эгаллашлари, шубҳасизки Нажднинг Усмонлилар империясининг марказидан узоқ бўлганликлари ва Усмонли империяси ўша даврда Рус ва Эрон урушлари билан овора бўлиб турганлари булар учун қулай фурсат бўлди. 
Усмонли давлатининг бу заиф ҳолидан истифода этиб, журъатларини имкон даражасини ортирган ваҳҳобийлар Басра кўрфази атрофида ҳокимиятларини қуришлари билан Нажафда шиалар билан ўтган муноқаша натижасида баъзи ваҳҳобийларнинг ўлдирилганлигини баҳона қилган Абдулазиз ибн Саъуд 10 муҳаррам 1802 йилда Карбало маросимага қатнашган мингларча инсонларни қиличдан ўтказади ва ҳазрати Ҳусейннинг мақбараларини яксон қилади. 
Кейинчалик нигоҳларини Тоиф, Макка ва Мадинага бурган Абдулазиз ибн Саъуд 1803-1806 йиллари орасида бу ерларни ҳам қўлга киритади ва халқига: “...Сизнинг динингиз бугун камоли даражасига етди. Исломнинг неъматлари билан шарафланиб Жаноби Ҳақни ўзингиздан рози ва хушнуд қилдингиз. Энди ота-боболарингизнинг ботил эътиқодларига майл ва рағбатдан ва уларни раҳмат ва хайр билан ёд этиб эслашдан қўрқинг ва йироқлашинг. Аждодларингиз тамоман ширк устида вафот этдилар... шунинг учун у ердан ўтганлар ҳеч нарса ўқимасдан ўтиб кетишликлари ва фақатгина (ас-Салому ала Муҳаммад) деб салом беришлари керак...”, каби ҳақиққатан ҳам ақлга сиғмайдиган ва ғайри одатий, журъаткор шаклда хитоб этишликдан тортинмадилар. 
Энди шундай қилиб сохта салафийлар давлати 1811 йилида Жанубий Ҳалабдан Ҳинд океанигача, Басра кўрфази ва Ироқ чегараларидан шарққа Қизил денгизга қадар тарқалган эди. Сохта салафийлик ниҳоятда Усмонийлар давлатига катта муаммо бўла бошлади. Усмонийлар давлатининг подшоҳи Маҳмуд II (1808-1839) бу вазифани ҳал қилиш учун Миср волийси Қаволалик Маҳмуд Али Подшоҳга топширади. Маҳмуд Али Подшоҳ ўғли Тўсин (Тосин) қўлостидаги лашкари билан 1812-1813 йиллари орасида Мадина, Макка ва Тоифни сохта салафийлардан қутқаради. Кейин шахсан ўзи Абдулазиз ибн Саъудни устига лашкар тортади. Ибн Саъуд 1814 йилда тўсатдан вафот этганлиги туфайли сохта салафийлар қанчалик қаршилик кўрсатмасинлар тор-мор этилди ва ниҳоят Қаволаликнинг қўмондони Иброҳим подшоҳ 1818 йилда Абдулазизнинг ўрнига ўтган Абдуллоҳ билан болаларини асир олиб Истабулга юборади ва 17.12.1819 йили улар қатл этилади. Шундай қилиб сохта салафийликнинг илк даври тугади.
Аммо Саъуд хонадонининг вакили урушдан қочиб қутулишга улгурган Туркий ибн Абдуллоҳ Нажд воҳасида қайтадан фаолиятга киришиб Риёзни пойтахт этиб 1821 йилдан 1891 йилга қадар давом этадиган иккинчи сохта салафийлар давлатини қуришга муваффақ бўлади. Кейинчалик баъзи бир хонадондаги тортишмалар юзага келса-да, Саъуд хонадонидан Абдулазиз II ибн Саъуд 1901 сохта салафийлар давлатини қайта жонлантиради. Бундан ташқари Ҳиндистон-Инглиз ҳукуматининг қўллаб-қувватланиши натижасида Абдулазиз II ибн Саъуд инглизлар томонидан 26.12.1916 йилги шартнома билан Нажд, Ҳаса, Котиф, Жубайл ва шунга боғлиқ бўлган бир қанча минтақаларнинг мутлақ ҳукмдори сифатида танилади. Бу шартномага кўра Абдулазиз II ибн Саъуднинг мутлақ ҳукмронлигини қабул қилишлик билан буларнинг ўзидан кейинги мерос йўли орқали ўғил авлодларига тегишли бўлишини ва ҳукмдор ҳаёт экан танлайдиган валиаҳднинг ҳар масалада инглиз ҳукуматига қарши бўлмаслиги, инглиз ҳукуматининг буйруқларига итоат қилишлиги ва шунга ўхшаш баъзи бир хусуслар айтиб ўтилди. 
Инглизлар орага киришлиги билан биринчи жаҳон урушининг мағлубияти натижасида Усмонийлар давлати 1918 йилининг охирларида Мадинага чекинишади. Шундай қилиб сохта салафийлар 1921-1925 йиллар мобайнида Ҳоил, Тоиф, Макка, Мадина ва Жиддани қўлга киритишади. Абдулазиз II ибн Саъуд январ 1926 йилда “Нажд ва Ҳижоз Қироли” сифатида қабул қилинади. 20.05.1927 йилда инглизлар билан қилинган Жидда шартномаси охирларида истиқлолни эълон қилади ва шу шаклда инглизлар билан қилинган илк шартноманинг оғир шартларидан қутулади. 18 сентябрь 1932 йилида эса Абдулазиз ибн Саъуд, унвонини ”Саъудия Арабистони Қироли” шаклига ўзгартирди. Абдулазиз ибн Саъуд 4 ноябрь 1953 йили вафотигача Саъудия Арабистони Қироли, кейинчалик 1912 йилда қурдирган ҳам сиёсий ҳам ҳарбий ташкилотининг асосини ташкил қилган, ҳамда заифлашлган сохта салафийлик тушунчасини жонлантирган “Ихвон” ташкилотининг ёрдами билан арабларни ягона бошқарув тизими остига олишга муваффақ бўлган.
Профессор, доктор Адҳам Руҳий Фиғлолий “Давримиздаги ақидавий исломий мазҳаблар” 96-100 бетларгача. 1996 йил Истамбул

“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти 
мудири Мавлонов Жамол таржимаси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?