01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Кўп миллатли фаровон диёр

 Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат вакиллари бир мақсад йўлида бирлашиб, яшаб келмоқдалар. Юртимиз кўп миллатли диёр, Ватанимизнинг тинч-тотувлиги, хавсизлиги, келажак тараққиёти ва фаровонлиги турли миллатга мансуб фуқороларимизнинг маънавий юксалиш даражасига ҳамда улар ўртасидаги ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликка кўп жиҳатдан боғлиқдир. Мамлакатимизда бошқа дин ва миллат вакилларининг эркинлик ва ҳуқуқларига ҳилоф иш қилинмайди. Ислом динида ҳам бунга мутлақо йўл қўйилмайди.

 
Аллоҳ таоло ўзининг каломида: «Эй иймон келтирганлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавводан) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздур. Албатта Аллоҳ билувчи ва ҳабардор зотдур» деб марҳамат қилади. (Хужурот,19)
 
Албатта ҳеч қайси бир миллат ўзининг куч қудрати билан фахрланишига йўл қўйилмайди. Мамлакатимиз турли миллат ва дин вакилларига шароит яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга уларнинг ҳуқуқ эркиникларини таминлашга анча йиллардан буён ҳаракат қилиб келди. Бунинг исботи Конституциямизнинг 31- моддасида «Виждон эркинлиги» ва 18-моддасида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқоролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шаҳси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар», дея мамлакатимиздаги барча фуқороларнинг ҳуқуқлари қонун билан кафолатлаб қўйилган.
 
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни мени ўзининг душмани сифатида кўради», дедилар. Бу ҳадисдан биз бошқа дин вакилларига зиён етказмаслик, уларнинг ҳақларига хиёнат қилмаслик ва уларнинг ҳурматларини жойига қўйишимиз керак эканлигини ва шу йўл билан суннатга ҳам амал қилиб савобга эга бўлишимизни тушунсак бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам Маккадан Мадина ҳижрат қилган даврларида биринчи навбатда ўша ерлик бошқа дин вакиллари бўлган яҳудийлар билан ўзаро битм тузганлар. Хулоса қилиш мумкинки бошқа дин ва миллат вакиллари билан ҳамкорлик қилиш ва тинч-тотув яшаш Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) даврларида ҳам муҳим масалардан бири бўлган экан.
 
Узоққа бормайлик ИИ-жаҳон урушида ота-боболаримизнинг қилган жасоратларини эслайлик. Беларуссия, Молдовия, Болтиқбўйи Республикаларидан кўчириб келтирилган уй-жойсиз Ватансиз қолган 1 млндан кўпроқ фуқороларни шу жумладан 200 000 (икки юз минг) дан кўпроқ етим болаларни халқимиз бағрига олди. Юртимиздаги озиқ-овқат, кийим кечак, моддий таминотларнинг барчаси уруш майдонларига ташиб кетилаётган бир пайтда, миллати дини, тили бошқа бўлган фуқороларга халқимиз кийим-кечак , озиқ-овқат уй жой билан биргаликда уларга Ватан берди. Уларни халқимиз ўз бағрига олди.
 
Бу бизга наъмуна ўрнак, бу ҳақиқий миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг ота-боболаримиз, меҳридарё халқимизнинг бизга кўрсатган юксак наъмунаси эди.
 
Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалаларида олиб борилаётган сиёсат албатта бутун жаҳон этирофида. Ҳозирги кунга бошқа дин ва миллат вакиллари эт ва тирноқ каби бирлашиб, мамлакат тараққиёти, унинг гуллаб яшнаши, унинг манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладиган Ватан битта! Бу- Ўзбекистон! Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида дунёдаги барча мамлакатларга ўрнак бўла оладиган ва етакчилик қила оладиган мамлакатлар қаторида етакчидур. Албатта биз бундан фахрланамиз!
 
Хайруллохон Ахмадхонов
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти 2 курс талабаси

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?