20 апрел 2021 | 9 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:20
  • Қуёш 05:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:45
  • Шом 19:30
  • Хуфтон 20:55

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

ҚУРЪОН ВА ҲАДИСДАН ҲУКМ ОЛИШГА КИМЛАР ҲАҚЛИ?

 
Охирги пайтларда дин номидан фатво берадиганлар сони кундан кунга кўпайиб бораётгани ниҳоятда ачинарли ҳол. Бир тарафда диний маълумотга эга бўлмаган кишиларнинг динга аралашиши, дин ҳақида ўз фикрларини тап тортмай айтавериши бўлса, яна бир тарафда динни чала-чулпа ўрганиб олган шахсларнинг динни нотўғри талқин қилиб олишганларидир. Бир ҳақиқатни айтишимиз мумкинки, булар қош қўяман деб кўз чиқарган кишилар каби савоб оламан деб, билиб-билмай оят ва ҳадислардан ўзларича ҳукм чиқариб, нотўғри фатволар бериб, ўзлари ҳам адашмоқдалар, ўзгаларни ҳам адаштирмоқдалар.
Қуръон карим ва ҳадиси шарифлардан ҳукм олиш ёки фатво бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу масъулиятли ишни ижтиҳод (оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш) даражасига етган мужтаҳид зотларгина амалга оширишлари мумкин.
Манбаларда айтиб ўтилганидек, «Ижтиҳод қилишнинг шарти – Қуръони каримни луғавий ва шаръий маъноларини пухта билиш, ҳадис ва унинг етиб келиш йўлларини ҳамда қиёснинг турларини чуқур англаб етишдир».
Араб тилини ўзлаштирган, Қуръони каримни ўқишни билган, таржималарини ўқиб ўрганган, ҳадиси шарифнинг нима эканини англаган билан иш битмайди. 
Негаки, оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноси бўлгани каби ботиний маънолари ҳам бор. Айрим калималар ҳамма жойда ҳам бир хил келавермайди. Бир ўринда қайсидир маънони англатса, яна бир ўринда мутлақо бошқа маънони келтириб чиқаради. Гоҳида бир-бирига зид маъноларни англатиши ҳам мумкин. Буни фақат чуқур илм аҳлигина тушунади. 
Бунинг учун Қуръоннинг маъноларини қисқача тушуниш эмас, балки, Қуръони каримга доир барча илмларни чуқур билиш ва бу соҳада моҳир бўлиш керак. Яъни, носих (ўзидан олдинги оятнинг ҳукмини бекор қилувчи) ва мансух (ҳукми тўхтатилган) оятлар ҳақидаги илм, мутлақ (умумий маънода келган) ва муқайяд (махсус бир маънода келган) оятлар ҳақидаги илм, сабаби нузул – оятларнинг тушиш сабабларига доир илм, араб тили, усулул фиқҳ, балоғат ва фасоҳат фанларида моҳир бўлиши ва бунга доир зарурий илмларни ўзида ҳосил қилган бўлиши керак.
Шунингдек, ҳадис илмида «саҳиҳ», «ҳасан» ва «заиф», «мавзуъ» ҳадисларни тушуниш, ҳадис ровийларининг тарихини билиш, носих (ўзидан олдинги ҳадиснинг ҳукмини бекор қилувчи) ва мансух (ҳукми тўхтатилган ) ҳадисларни англай олиш ва бунга доир зарурий илмларни ўзида ҳосил қилган бўлиши зарур.
Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишга ҳақли киши бундан бошқа яна кўплаб маълумотларга эга бўлиши даркор.
Илмсиз фатво бериш шариатимиз кўрсатмаларига кўра, ҳаром ҳисобланади. Чунки илмсиз фатво бериш Аллоҳ ва Унинг Расули номидан ёлғон гапиришдир. Илмсиз фатво бериш бошқаларни адаштиришдир. Инсонларни адаштириш, залолатга бошлаш эса катта гуноҳдир. Гуноҳ амални била туриб бепарво бўлиш, ундан сақланмаслик эса айни қабоҳат. Бирор нарсанинг асл моҳиятини тўлиқ англамай, диндан етарлича хабардор бўлмай, вазиятни тўлиқ баҳоламай, диний саволларга жавоб беришга журъат қилиш, фатво бериш, ҳукм чиқариш жуда катта хатар саналади. 
 
عن عبد الله بن أبي جعفر رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرَؤُكُمْ عَلَى النَّارِ. رواه الامام الدارمي
 
Абдуллоҳ ибн Абу Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар» (Имом Доримий ривояти).
Шундай экан, Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишда, фатво беришда ўта диққатли бўлмоқ керак. Уни биладиганларга ҳавола қилинса, масаланинг ечими хамирдан қил суғургандек барҳам топади. Акс ҳолда турли зиддият, ихтилоф, келишмовчилик содир бўлиб, инсонлар жаҳолат ва залолат гирдобига тобора ботиб бораверадилар.
 
Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?