26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

ЖАННАТИЙЛАР ҚАБРИСТОНИ

Курраи заминда шундай қабристонлар борки, кўпчилик мусулмонлар ўша масканда дафн этилишни орзу қилишган. Уларнинг ҳар бири маҳаллий халқ тилида «Жаннатийлар қабристони» деб юритиб келинган.
Ана шулардан айримларига қисқача тўхталиб ўтсак:
Маккаи мукаррамадаги Муаллот қабристони. Унда юз минглаб саҳоба ва тобеъийнлар, олиму уламолар дафн этилган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг биринчи аёллари, исломни илк қабул қилган муслима Хадижа онамиз ҳам ушбу масканда қўним топганлар. 
Мадинаи мунавварадаги Бақеъ қабристони. Унда ҳам юз минглаб саҳобалар, тобеъийнлар, аҳли илмлар, аҳли тақволар дафн этилган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Хадижа онамиздан бошқа барча аёллари, тўрт қизлари ҳам ана шу масканда дафн қилинганлар.
Самарқанддаги Чокардиза қабристони. Биргина ушбу қабристонда мингдан зиёд Муҳаммад исмли шахслар дафн этилган. Калом илмининг сардори Абу Мансур Мотуридий ҳазратлари ҳам ушбу масканда қўним топганлар.
Бухородаги Чорбакр қабристони. Унда Жўйбор шайхлари билан бир қаторда Бухорода оламдан ўтган минглаб қорилар дафн этилган. Оғзаки ривоятларга қараганда, бу маскан қорилар қабристони деб ҳам юритилган экан.
Масжиди Калоннинг ҳовлисидаги «Қабри шаҳидон» борасида ҳам шундай дейишимиз мумкин. Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар юртни босиб олганда, масжиду мадрасаларга ўт қўйган, урушга яроқли кишиларни қатл этган, кексаларни хорлаган, аёлларни чўри қилган. Унинг навкарлари Масжиди Калоннинг ҳовлисида ҳали вояга етмаган сон-саноқсиз чақалоқларни отлар туёғи остида эзғилашган. Шаҳид кетган норасидалардан эслатма тарзида кейинчалик бу ерда бир иншоот барпо этилган ва у «Қабри шаҳидон» деб аталади.
Яна шулардан бири Бухоро шаҳридаги «Даҳмаи беҳиштиён»дир. Унинг бу ном билан аталаши бежиз эмас. Бу қутлуғ масканда ўз даврининг етук дарғалари, илм-фан фидойилари бўлган машҳур муфассирлар, муҳаддислар, муфаққиҳлар, мутасаввифлар, муаррихлар, мутакаллимлар, мутафаккир алломалар дафн этилган. Шунинг учун ҳам бу қабристон «Даҳмаи беҳиштиён» («Жаннатий зотлар даҳмаси») деб аталган.
Ушбу масканда шайх Абу Бакр Исҳоқ Калободий, Мавлоно Фахриддин Муҳаммад Шаҳристоний, Мавлоно Рукниддин Абдураҳим Шаҳристоний, Мавлоно Сирожиддин Муҳаммад Қазвиний, Хожа Абдуллоҳ Баррақий, Мавлоно Жалолиддин Халаф Бухорий, Хожа Ҳасан Андоқий, Мустамлий Бухорий, Муҳаммад ибн Абу Бакр Бухорий, Имом Садриддин, Имом Рукниддин, Мавлоно Абдураҳмон Бухорий, Хожа Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Қосим Бухорий, Абдураҳим қурро Туробий, Халифа Муҳаммад Ҳусайн, Хожа Муқим, Хожа Гулрез, Аҳмад Дониш каби алломалар дафн этилган. 
Уларнинг ёзган асарлари, қолдирган илмий мерослари, ҳикматли сўзлари халқимиз қалбида абадий муҳрланиб қолган. 

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?