26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

«Итнинг вафоси» ёки бефарқлик!

 Ҳаво жуда иссиқ ҳам, жуда салқин ҳам эмас. Баданга ёқувчи енгил шабада эсиб турибди. Катта йўл ёқаси... . Ўнгга ва чапга кўчаларга кириб кетиладиган йўллар бўлиб, кўчалар дид билан қурилган. Икки томонидан пиёдалар йўлкасидан одамлар ўтиб қайтиб турибди. Ҳаёт қайнаяпти. Кўчанинг икки четидан бир хил чиройли ҳовлилар тизилиб турибди. Ҳар бир ҳовлининг кўчага бирлашган томонида кичик ўзига тегишли панжара билан ўралган ери бўлиб, баъзиларида уй ҳайвонлари кўзга ташланарди. Битта ҳовлидан 55 ёшлар чамаси бир киши чиқиб итининг олдига овқат қўйди. Тизза бўйи келадиган ит эгасига ташланди. Эгаси ҳимоя мақсадида чап қўлини итга тишлатди. Ит жуда қаттиқ ёпишиб, бошларини силкита бошлади. Сониялар кетидан дақиқалар ўта бошлади. Аммо ит эгасининг барча ҳаракатлари зое кетди. Атроф қонга беланди. Итнинг оғзи қон, эгасининг бўйнидан пасти қон... ҳолдан тойди... тиззалаб қолди. Аммо ҳануз қутила олмади. Қон йўқотаётганидан бўлса керак ҳолсизланди, бир томони билан ётиб қолди. Ит тишлашда ва ҳар замон бошини силкишда давом этарди. Бечора у кишининг қўлининг аҳволи ... жуда аянчли ҳолга келди... . 

Шунча иш бўлди. Ҳовлининг ёнидан ўтиб қайтиб турган йўловчилар нима қилишди? Ҳеч нима? Ҳа йўқ, баъзи икки-уч қизиқувчилар топилди... . Ўша қизиқувчилар ҳам қўлига телефонини олиб видеога туширишни бошлашди. Бирор киши ёрдамга келиш у ёқда турсин, телефон қилиб бирор жойга хабар ҳам беришмади. Кучукбоқарнинг бахтига набираси чиқиб қолди... . Шундан сўнг кўп ўтмай тез ёрдам келди. Ўлимдан қолди. Итнинг соғлигини ветенерар келиб текширди. Қутурмабди. Ҳайвонда... . Эгасининг илтимоси билан тирик қолдиришди. Итнинг тақдирику аниқ бўлди. Аммо бунчалик атрофга бефарқ бўлган, биз инсонларнинг тақдири нима бўлади?! Бу нимаси?! Бизнинг одамийлик хиссимиз қаерга кетди! Қўшничилик, ҳашарлар... қаерда қолди. Тўғри, одам қишлоқдан шаҳарга кўчиб келса, ҳеч кимни танимайди. Аммо ота-бобомиз бизни ғамхўр, меҳрли қилиб тарбиялашмаганми? Ҳозирги кунда баъзилар салом ҳам бера олмайдиган ҳолга келган. Қарасангиз туппа-тузук, кўринишидан зиёли одам, гапирса оғзидан бол томади, аммо қилаётган ишига қарасангиз “шайтон ундан дарс олган бўлса керак”,- дейсиз. Тўғри да, аслида шайтон ҳам жуда кучли олим, баъзи фаришталарнинг устози бўлган. У жуда юксак илм сохиби эди. Бу илми билан нима қилди? Бу илми нимага яради? Унинг бу илми битта нарсага, у ҳам бўлса исёнга яради! Яратган эгаси Аллоҳга қарши исён. Ҳозирда ҳам ўтмишда ҳам ҳар вақтда ўзини «олим» деб таништириб исёнга бошлаётган кишилар бўлади. Биз ҳақни айтиб, ўз иймони билан машғул бўлаётган олимларларни айтмаяпмиз. Биз ноҳақни ўраб ҳақ қилиб кўрсатиб, ўзлари турган жамиятнинг ақлини булғашга ҳаракат қилаётганларни, қадимдаги азозил издошларини (аниқроғи малайлари десак, тўғри бўлади) айтяпмиз. Чунки шайтон ҳам аниқ бир ишни қилишга ҳаракат қилдирмайди. Фақат васваса, фақат бошқаларни исён қилиш учун  кўтариш, кимларнидир айбини кимларгадир ёйиш билан машғул.
Қуръони каримнинг Анфол сураси 48 оятида Аллоҳ таъоло шайтоннинг қанақалигини очиқ айтиб:
«Ўшанда шайтон уларга амалларини зийнатлаб кўрсатди ва: «Бу кунда одамлардан сизга ғолиб кела оладиган ҳеч ким йўқ. Мен сизнинг ҳомийингизман», деди. Икки жамоа бир-бирини кўрганида эса, орқасига қайтди ва: «Албатта, мен сиз кўрмаётган нарсани кўрмоқдаман. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир», деди. (Яъни, мусулмонлар бир томондан, мушриклар бошқа бир томондан жанг майдонига қараб юриб, бир-бирларига яқин келганда эса, шайтон орқасига қараб қочди. Мушрикларни васваса қилиш, уларнинг ишини зийнатлаб кўрсатиш тўхтади. Демак, шайтон мушриклар мағлубиятга учрашлари шубҳасиз эканлигини кўрган, шунинг учун қочган.)
Юқоридаги бўлиб ўтган итбоқар мисолидаги воқеадан кўриниб турибди. Аниқ ёрдам бериш учун ҳаракат қилган киши битта! У ҳам бўлса чолнинг набираси. Қолганлар нима қилишди?! Баъзилар умуман бефарқ бўлса, бошқалари видеога олиб ютубга тарқатишдан бошқа иш қилишмади. 
Бефарқлик оиладан бошланади. Ўша ўзини «олим» деб таништириб, атрофни нафрат билан захарлаётган кишиларнинг ёшлигига эътибор қилсак, аксарининг ота-онаси уларни уриб-уриб мажбурлаб ўқитган, ёки катта катта китобларни нафрат билан ёдлатган бўлади. Бола нафрат билан улғаяди. Аянчлиси, бунақа «олимлар» нафақат ўзига, балки бутун жамиятга хасад, нафрат ва бошқа баъзи чиркин ҳиссиётлар билан зарар берувчи бўлади.  Худди Азозил Одам алайҳиссаломга хасад қилганидек у ҳам ич ичидан ёнади. Оилада фарзандига меҳр бериб, муҳаббат билан ундириб улғайтирилган Олимлар ажралиб туради. Улар одоби билан ажралиб туради.  Чунки одоб, меҳру- муҳаббат билан инсоннинг қалбига сингиб кетади. Улар чолнинг набирасига ўхшаб аниқ ишни бажаришади! Улар четдан туриб одамларни васваса қилиб вайсаб ўтиришмайди! Улар жамиятни қутқаришади! Зеро Одам фарзанди саййиди бўлмиш Расулуллоҳ с.а.в ҳам одоб тимсоли эдилар. Фарзандларимизни меҳр билан тарбиялайлик. Бефарқ бўлмайлик. Вақти келиб болаларимиз ҳам бефарқ бўлмайди. Ўзимизнинг обрўйимиз учун болаларимизни «кимдир» қилишга ҳаракат қилмайлик. Улардан ҳам ким бўлмоқчилигини сўрайлик. Шунда фарзандларимиз бизга ҳам, ҳар биримиз яшаб турган жамиятимизга ҳам фойдали кишилар бўлиб етишади.
      
Фазлиддин Юсупов
Мир Араб диний ўрта махсус ислом билим юрти мураббий-тарбиячиси 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?