16 январ 2021 | 3 жумадис сони 1442
  • Бомдод 07:10
  • Қуёш 08:01
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:10
  • Шом 17:50
  • Хуфтон 19:15

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

Ҳижратнинг бугунги кундаги аҳамияти

Маълумки Ислом дини кишларни тинчлик ва бағрикенгликка, ўзаро тотувликка, ҳамжиҳатликка, тарғиб қилади. Бироқ бугунги кунда муқаддас динимиздан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланиш ҳоллари авж олиб бораётганини афсус ила қайд этиш лозим. Дин ниқоби остидаги экстремизим ва терроризмнинг глобал таҳдидига айлангани ҳам шундай хулосага келиш имконини беради. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати шундаки, муқаддас Ислом диннини сиёсилаштириш воситасида ҳокимятга интилиш, инсонлар орасига нифоқ солиш одамларни диндан қўрқитиш, фитналар чиқариш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларини рўёбга чиқаришда фойдаланишга уринишлари намоён бўлади.
Биламизки, Марказий Осиё минтақаси ислом илимлари, маърифати ва маданяти ривож топган марказ сифатида асрлар давомида мусулмон маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда. Бу эса турли бузғинчи радикал оқимлар, гуруҳлар ва тўдалар ўзлариннинг вайронкор ғояларини минтақамиз аҳолиси онгига сингдириш мақсадида интилаётгани тасодиф эмаслигини кўрсатади ва бундан огоҳ бўлишимизга ундайди.
Уломоларнинг фикирларига кўра замонавий экстремистлар томонидан илгари сурилаётган “даъватлар” (Ҳижрат,Жиҳод ва Шаҳидлик) турли йўл ва ижтимоий омилларга жиддий этибор берган ҳолда йиллар довомида аниқ режа билан ишлаб чиқилганини кўрсатади. Улар ўзларинниг манфур ғаразли ғояларни илгари суришда (Ҳижрат) ва шаҳидликка тарғиб қилиб шу услублардан фойдаланмоқдалар.Шуларни инобатга олиб, сўнги вақтларда интернет тармоқларида жуда кўплаб “ҳижратʼʼ қилиш ҳақида турли фитналар, асосида гап-сўзлар, кўпайиб бораётганлигини, бундай фитналарга ғаламис кимсаларни ёвуз ниятларига алданмасликлари учун мазкур тушунчалар ҳақида қуйдагиларни маълум қилишликни лозим топдик.
Бундай кимсалар муқаддас ислом дини шиорларидан нотўғри фойдаланиб бутун ислом умматига катта заррар етказмоқда. Омма халқни ўзларига чорлаш учун қурол қилиб олинган иборалардан бири бу Ҳижрат тушунчасидир. Бу тушунчага ўта ҳассослик ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим. Ҳижрат ўзи нима? асл моҳияти қандай эканини билиб олиш мақсадга мувофиқдир, акс ҳолда уларнинг тузоғига илиниб қолиш ҳеч гап эмас. Ҳижрат луғатда- кўчиш, бир жойни тарк қилиш деган маънони англатади. Шарий истилоҳда эса мусулмонлар яшаб турган жойда фарз бўлган ибодатларни эмин эркин адо қила олмаганларда у жойни тарк қилиб кетишларига айтилади. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаб турган Макка шаҳри мисолида кўришимиз мумкин. Макка шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоблари бўлган буюк саҳобаларга Макка мушриклари тамонидан қаттиқ азиятлар, жабру-ситамлар, тазиқлар ҳаддан ташқари кучли бўлгандан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни Маккадан Ҳабашистонга ҳижрат қилишларига буюрдилар бу ҳижрат Мадинага ҳижрат қилиш билан охирига етди. Қиёслаш ўрнида шуни айтиш мумкинки ҳозирги кундаги Ҳижрат қилишга ундаётган кучлар аслида қандай жойдан қандай жойга тарғиб қилмоқдалар Макка ва Мадинадаги шароитни бизни Ўзбекистон шаройитига қиёслаб бўладими ? асло бўлмайди. Аслида уруш диёрида ёки кофирлар яшаб турга диёрдан Мусулмонлар яшаб турган диёрларга Ҳижрат қилинади. Бизнинг Ўзбекистонимизда яшаб турган Мусулмонлар ибодатларини эмин-эркин адо қилиб келмоқдалар Ақийда масалаларида айтиладики бир маротаба мусулмонлар диёрига айланган диёр иккинчи марта кофирлар диёрига айланмайди. Бизнинг мамлакатимиз бундан бир минг учюз йил олдин дорул исломга айланиб бўлган яъни фотиҳ Саҳобалар келганларида бизнинг диёрлар мусулмон диёри бўлган шу йиллардан буён биз ота-боболаримиз мусулмон бўлиб келганлар ҳаттоки собиқ шуаро даврида босиб олинганида ҳам бизни диёрларимиз кофирлар диёрига айланмаган чунки, бир марта мусулмон диёри бўлган жой қайта куфур диёри бўлмайди. Буни ҳозирги кундаги таҳдит солиб турган қўштирноқ остидаги гуруҳлар қайдан ҳам билсин билмайди.
Бугунги кунда қай ҳудудларни Дорул ҳарб дея оламиз? ҳеч қандай ҳудудни дорул ҳарб дея олмаймиз. Сабаби шундаки бугунги кунда давлатлар ўртасида тинчлик сулҳлари тузилган, алоқалар тикланган. Шундан келиб чиққан ҳолда кофирлар диёрида ҳам бемалол яшаш, Масжидлар қуриш мумкин, сабаби ҳалиги сулҳлар борлиги учун. Набий соллаллоҳу алаҳи васалламни олдиларига келиб иймон келтирган кофир диёрида яшовчиларга ҳам ҳижрат қилишга буюрмадилар аксинча ўз диёрларида яшашага буюрдилар. Хулоса ўрнида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллами муборак ҳадисларини келтиришни лозим топдим. Узот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар « Макка фатҳидан кейин Ҳижрат йўқдир дедилар». Уламолар ушбу ҳадисдан хулоса қилиб ҳижрат қилиш бир вақтлар фарз бўлган ҳозирда унинг ҳукми бекор қилинган ҳозирги кунда ҳижрат йўқдир дейдилар. Биз юқорида айтган сўзлар инсонни жисми билан қиладиган ҳижратидр. Инсонни маънан қиладиган ҳижрати ҳам бордур бу гуноҳ, маъсият, фитна-фасот, ибодатлардаги камчиликлар бир сўз билан айтганда инсонни нафси билан қиладиган ҳижратидир. Уламолар маънавий яъни инсонни нафси билан қиладиган Ҳижрати қиёматгача боқийдир дейдилар Алллоҳу аъламу. Аллоҳ таоло барчаларимизга тавфиқ берсин ўзини тўғри йўлидан адаштирмасин.
 
Абдуҳалимов Аҳамадулло,
Мир Араб ўрта махсус ислом
 билим юрти амалиётчиси,
Мир Араб Олий мадрасаси талабаси 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?