26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

ДУОНИНГ КУЧИ

Қуръони карим оятларида, ҳадиси шарифларда дуо қилишнинг фазилатлари айтиб ўтилган. Дуо – Яратганнинг олдида қуллигини ҳис этиш, бор-будини Унга топшириш, раҳматидан умидвор бўлиш, мағфират тилаш ва Ундангина ёрдам сўрашдир. Дуода ихлоснинг сув ва ҳаводек зарурлиги ҳам айнан ҳадисларда такидланган. Шундан бўлса керакки, аждодларимиз дуога алоҳида эътибор қаратиб келишган. 
Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади: «Мадина кўчаларининг бирида катта ёнғин содир бўлди. Буни эшитган хонадон соҳиблари саросимага тушиб, ўз уйлари томон югуришди. Фақат бир кишигина жойидан жилмади. Кимдир: «Сизнинг уйингиз ҳам оловда қолди», – деганида ҳам, у бамайлихотир: «Бўлиши мумкин эмас», – деб ўз ишида давом этаверди. Одамлар ёнғинни зўрға ўчиришди. Кўп уйлар талофот кўрди, айримларининг кули кўкка совурилди. Аммо тилсиз ёв бир уйнигина четлаб ўтди. Ҳамма ҳайратда қолди. Бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат эди. Йиғилганлар ўша кишининг ёнига бориб, бунинг сирини ва хотиржамлик билан «Бўлиши мумкин эмас» деганининг сабабини сўрашди. У: «Аллоҳ менинг уйимни омон асрашини билардим. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бир дуони ўргатиб, «Ким уни эрталаб ўқиса, кечгача, кечқурун ўқиса, тонг отгунча уйига фалокат йўламайди, бошига мусибат тушмайди», – дедилар. Мен бугун ҳам ўша дуони ихлос билан ўқиган эдим. Бунинг ягона сири шу, холос», – деб изоҳладилар. Дуо қуйидагича эди:  
 
اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ ، عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ ، وَأَنْتَ رَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ , مَا شَاءَ اللَّهُ كَانَ ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ ، وَلا حَوْلَ وَلا قُوَّةَ إِلا بِاللَّهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ , أَعْلَمُ أَنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ، وَأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا , اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي ، وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا ، إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ 
 
«Аллоҳумма, анта Робби. Ла илаҳа илла анта. Алайка таваккалту. Ва анта Роббул аршил карийм. Ма шааллоҳу кана. Ва ма лам яшаь лам якун. Вала ҳавла, вала қуввата илла биллаҳил ълиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъла кулли шай-ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳота бикулли шай-ин илма. Аллоҳумма, инни аъувзу бика мин шарри нафси. Ва мин шарри кулли доббатин анта ахизу биносиятиҳа. Инна Робби ъла сиротим мустақийм». 
Маъноси: «Аллоҳим, Сен менинг Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сенга таваккул қилдим. Буюк аршнинг Робби Ўзингсан. Аллоҳ хоҳлагани бўлади, У Зот хоҳламаган нарса бўлмайди. Олий ва буюк Парвардигорсиз куч ва қувват йўқдир. Яратганнинг ҳар нарсага қодирлигини биламан. Унинг илми барча нарсани ўз ичига мужассам этган. Аллоҳим, Сенинг номинг ила нафсимнинг ёмонлигидан ҳамда Сен кокилидан судраб тортувчи жамики жонзотларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Албатта, Роббим тўғри йўлдадир». 
Ўзини Яратганнинг измига топширган, дуога ихлос қўйган, умматга қиёматга қадар ўрнак бўладиган намуна қолдирган бу зоти шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хос саҳобаларидан бири, ўз ўгитлари билан донг таратган Абу Дардо розияллоҳу анҳу эдилар».
 
ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мудирриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?