10 июл 2020 | 20 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:20
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:45
  • Шом 20:25
  • Хуфтон 21:45

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Дидактик ўйинлар таҳлили.

 Маълумки, бугунги кунда ўқитиш жараёнида ўқувчилар мустақиллиги ижодкорлигини таъминлашга хизмат қилувчи интерфаол усуллардан фойдаланилмоқда. Мир Араб ўрта махсус билим юрти бўлсин ёки бошқа бир ўқув маскани бўлсада ушбу таълим жараёнида яхши самара бераётган ана шундай усуллардан бири қизиқарли дидактик ўйинлардир. Дидактик ўйинлар нафақат ўқитишнинг амалий йўна-лиши кучайишига, балки ўқувчи ва талабаларнинг дарс жараёнида ўзлаштираётган назарий билимларини мустаҳкамланишига олиб келади. Таъкидлаш жоизки, дидактик ўйинларни ташкил этишдан олдин бу жараёнга пухта тайёргарлик кўриши лозим. Бунда асосий эътибор машғулот жараёнида қўлланиладиган дидактик ўйинлардан мавзуга мосларини танлаш, машғулотнинг қайси босқичида уларни амалга оширилишини белгилаш, ўйиннинг шартини ўқувчи ва талабаларга аниқ тушунтириш кабиларга қаратилади. Гарчи, интерфаол ўйинлар янги билимларни чуқур бермасада, дарснинг қизиқарли бўлишини таъминлайди. Дидактик ўйинлар ўзининг ташкил этилиш шаклларига кўра: индивидуал (якка), гуруҳли (кичик ва катта гуруҳлар) ва ялпи (бутун синф ўқувчилари иштирокида) тарзида бўлади. Педагог ходимларни таълим жараёнидаги назарий билимларни янада ривожлантириш, уларда мустақил фикрлаш, муаммога ижодий ёндошиш лаёқатларини ривожлантиришда 

дидактик ўйинлардан унумли фойдаланиш ижобий самара беради. Қуйида дидактик ўйинлардан намуналар келтирилади.
«Ҳозир жавоблик» ўйини.
Ушбу ўйинда ўқитувчи ўйин иштирокчисининг педагогик билим, тушунчаларини қай даражада ўзлаштириб олганлигини синаб кўради. Ўйиннинг шартига кўра, бошловчи томонидан айтилган педагогик иборанинг аксини ўқувчи ёки талаба томонидан айтилиши зарур. Ўйин жараёнида ўқувчи томонидан айтилган тўғри ва нотўғри жавоблар ҳисобга олиб борилади ҳамда рейтинг тизими шкаласи асосида баҳолаб борилади.
Мисол тариқасида.
Бошловчи: Талаба Жисмоний баркамоллик, ақллилик, донолик заифлик, ақлсизлик, нодонлик, ҳалоллик, самимийлик, кибр хаволик, руҳий ривожланганлик, руҳий ожизлик, ахлоқийлик, ахлоқсизлик, одобли, одобсиз, адолатли, адолатсиз, меҳнатсеварлик, дангасалик, яхшилик ёмонлик, камтарлилик, манманлик, сахийлик, бахиллик, инсонпарварлик, ёвузлик.
Эслатма: Мазкур ўйин турини «Умумий педагогика» фанининг барча мавзулари бўйича ўтказиш мумкин.
«Эврика» (ўйлаб топ) ўйини Ўйиннинг бу тури ўқувчи ва талабаларни фикр юритишга, тўғри жавобни топишга ва хулосага келишга ундайди.
Қуйида келтирилган саволларга жавоб беришга ва таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўринг.
1.  Машҳур рус педагоги Я. А.  Коменский ўзининг қайси асарида ўқитишнинг қайси принципини «Дидактиканинг олтин қоидаси» деб таърифлаган? (Интернет маълумотлари ёки асарлардан фойдаланиб жавоб беришга ҳаракат қилинг)
2.  Тарбияга берилган қуйидаги таъриф қайси педагогнинг қаламига мансуб ва унинг қайси асарида ўз аксини топган. «Тарбия бизлар учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот ё фалокат, ё саодат ё ҳалокат масаласидур».
3.  Кайковуснинг «Қобуснома» асари кимга бағишлаб ёзилган. У қандай асарлар туркумига киритилади?
4.  Шайх Саъдий ўзининг тарбияга доир қарашларида ёш новдани истаганингча эгиш мумкин, лекин у катта бўлгач қуриб қолганида эгилмайди, балки синади деб айтади. 
5.  Ўзбек адабиётида ўқитувчи фаолиятини ёритувчи асар яратилган. Бу асар қайси ёзувчининг қаламига мансуб ва унинг аниқ номини айтинг.
6.  Чор Россиясининг Ўзбекистондаги генерал губернатори Скобелев шундай деган эди. «Миллатни йўқ қилиш учун уни қиличдан ўтказиш шарт эмас. Унинг тилини, динини, маданиятини йўқ қилсанг бас, ўзи тез орада таназзулга учрайди». Ушбу фикрни атрофлича изоҳланг.
«Хотира машқи» ўйини.
Дидактик ўйиннинг бу тури талабалар томонидан ўзлаштирилаётган билимларни мустаҳкамланишида муҳим аҳамиятга касб этади. Мазкур ўйинда ўқитувчи томонидан маълум бир мавзу ёки бўлимга оид тушунчалар ўқувчи ёки талабаларга етказилади. Ўқувчи ёки талабалар эса маълум бир вақт (дақиқалар) орасида оғзаки ёзма равишда хотираларга суянган ҳолда уларни баён этишлари зарур. Масалан: «Умумий педагогика» фанининг тарбия назарияси бўлими бўйича: “Тарбия жараёни, камолот, комиллик, тарбиявий таъсир, тарбия усули, ибрат намуна, тарбиявий омиллар, рағбатлантириш ва жазолаш, педагогик ёндашув, технологик жараён, педагогик ҳамкорлик кабилар.” Таълим назарияси бўйича»таълим, дидактика, шакл, усул, анъанавий, ноанъанавий, лойиҳалаш, маҳорат, билим, малака, амалиёт, кўникма, инновацион, ахборотли, тажриба маълумот кабилар.
«Класстер» (тармоқланиш) ўйини.
Ўйиннинг шартига кўра ўқитувчи маълум бир умумлашган педагогик тушунчани доскага ёзади, ҳамда ўқувчи ёки талабаларга мазкур тушунчани ифодаловчи хусусий томонларини аниқлаш топширилади. Масалан: ўқувчи, мактаб, билим, амалиёт, педагог кабилар. Топшириқни қуйидагича шакл асосида берилиши мақсадга мувофиқ.
Талаба ёки ўқувчи: билим маскани – мактаб ёки мадраса:
уюшган жамоа, — ўқитувчилар жамоаси,
ўқувчилар жамоаси, — илм ўргатувчи даргоҳ,
илм ўрганувчи жамоа, — тарбия берувчи даргоҳ.
Хулоса шуки, таълимдаги дидактик ўйинлар ўқувчи ва талабаларнинг дарсдаги фаоллигини таъминлайди. Янги илмий назарий билимларни бера олмасада аммо ёш авлоднинг дарсдаги қизиқишини билим олиш жараёнини фикрлаш қобилиятини, анализ ва синтез (таҳлил ва умумлаштириш)га ўргатади, уларнинг қобилият ва иқтидорларини, оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиради, мустақил фикрлашга ўргатади.
 
Файзуллаев  Нодирбек
Мир Араб ўрта махсус 
ислом билим юрти 
ингилиз тили ўқитувчиси 
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?