26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

БУЮКЛАРНИ ЕТИШТИРГАН БУЮК МАСКАН

Мир Араб мадрасаси собиқ советда ҳукумат томонидан тан олинган СССР учун ягона диний ходимлар таёрлайдиган машҳур ўқув маркази бўлган. Мадраса қурилганидан бошлаб Мир Араб (араб мулки) номи билан фаолият юритган. Мавроуннаҳрда исломий илмларни талабаларга етказиб берадиган ягона олий таълим муассаси бўлган. Мадраса 1536-йилда қуриб битказилган.
Бино ўзбек меъморчилигига тегишли бўлган форс лойҳаси асосида қурилган ягона мадраса ҳисобланади. Унинг муҳим жиҳатларидан бири бу мадрасанинг  хоналари Қуръон сураларига мослаб 114 та қилиб қурилганидир.
Мадраса 1993-йилда бутунжаҳон ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилган. Мадрасанинг номи уни қурдирган Абдуллоҳ ал-Яманий шарафига Мир араб деб қўйилган. У зот Бухоро амири Амир Убайдуллоҳнинг руҳий тарбия борасидаги устози ва аскарларига қўмондон бўлган. Бу зотнинг қабрлари ўзлари қурдирган мазкур мадрасанинг кираверишдаги чап томон ҳужрада. 
Мир Араб мадрасаси ҳозирда ҳам ўз фаолиятини давом этириб келмоқда. Гарчи совет ҳукумати қулаб чет давлатларда диний таҳсил олиш имконияти кенгайган бўлсада, Мир Араб мадрасасида ҳозирда 100 дан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Ўқиш мудатти 4 йил бўлиб, талабалар 11-синфдан кейин ёки ўрта махсус билим юртларини тамомлагандан сўнг қабул қилинади. Собиқ совет таркибида бўлган давлатларининг барча кўзга кўринган уламо, муфтийлари айнан Мир Араб битрувчилари ҳисобланади, таниқли уламолардан Россия муфтийлари раиси Равил Гайнуддин, Кавказ мусулмонлари қозиси Оллоҳшукур Пошшозода, биринчи Қозоқистон муфтийси, Қуръон маъноларини қозоқ тилига таржима қилган Ратбек Нисанбаев, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмад Кадыров, Россия мусулсонлари бошқаруви раҳбари Талгат Таджутддин, Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари муфтийси Усмонхон Алимов, Шимолий Кавказ мусулмонлари раҳбари Исмоил Бердиев, Россия мусулмонлари диний идорасининг Осиё қисми раҳбари Нафигулу Аширов ва бошқа нуфузли уламолар шулар жумласидандир.
 
Мир араб олий мадрасаси 4 босқич талабаси 
Адиз Усмон тайёрлади
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?