26 октябрь 2020 | 10 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:04
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

БИЗНИНГ ОЛДИМИЗГА ЁШЛАРИНГИЗНИ ОЛИБ КЕЛИНГ!

Ҳасан Басрий: “Бизнинг олдимизга ёшларингизни олиб келинг! Чунки уларнинг қалблари бўш, эшитган нарсани ёд оладиган бўлади. Аллоҳ таоло кимга бирор нарсани тўла қилиб беришни хоҳлаган бўлса, ёшларга  тўлиқ қилиб беради”, деган .
Абу Талҳа Ансорий  боғида намоз ўқиётган эди. Бир кичик қушча учиб чиқаман деб чиқиш эшигини топа олмай қолди. Шунда бу ҳол Абу Талҳани ажаблантирди.  У ўзича бу молимдаги менга етган фитна, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб “Эй, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бу (боғ) садақа,  уни хоҳлаган кишингизга беринг”, деди . 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилари бор тўрт бурчак қора рангли мато устида намоз ўқимоқчи бўлиб, унда ҳалиги белгиларни олиб ташладилар ва “бу нарсалар мени ҳозир намоздан чалғитади”, дедилар .
Яъни, юқоридаги ҳадис ва ривоятлардан маълум бўлмоқдаки, Қуръонни ёд олиш учун энг яхши вақт кишини ёшлик чоғи экан. Қуръонни ёд олиш учун энг яхши жой эса, ёд олувчига халақит бермайдиган ва уни чалғитмайдиган макон экан.
Демак, фарзандларимиз Аллоҳни каломини ёд олишини хоҳласак, уларга ёшлик чоғида (7 ёшга тўлмасдан аввал)  Қуръонни ўқишни ўргатиб ёд олишига шароит ёратиб ва уларга Аллоҳнинг каломидан чалғитувчи нарсалардан холи ва ёд олишга муносиб жойни тайёрлаб бермоғимиз шарт экан.

Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит ўғли
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?