20 апрел 2021 | 9 Рамазон 1442
  • Бомдод 05:20
  • Қуёш 05:55
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:45
  • Шом 19:30
  • Хуфтон 20:55

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

АСЛ ИСЛОМ

 Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу одамлардан бир киши ҳақида суриштирдилар. Шунда кишилардан бири туриб:

   "Эй мўъминлар амири, уни мен танийман "-деди. Умар унга:
   "Эҳтимол сен унга қўшнидирсан? Қўшнилар аҳволини энг яхши биладиган киши фақатгина қўшни бўлади"-дедилар. У киши :
  "Йўқ "-деди. Умар унга:
   "Эҳтимол у билан бирга ҳамсафар бўлгандирсан? Зеро сафар киши табиатини ошкор қилади"-дедилар. У киши:
   "Йўқ"-деди. Умар унга: 
  "Эҳтимол сен у билан тижорат қилиб дирҳам ва динор ила муомала қилгандирсан? Дирҳам ва динор киши табиатини-аслини кашф қилади"-дедилар. У : 
  "Йўқ"-деди. Умар унга:  "Эҳтимол сен уни масжидда туриб-ўтириб бошини қимирлатганини кўргандирсан?"-дедилар. У:
   "Ҳа"-деди. Умар розиёллоҳу анҳу унга:
   "Ўтир, сен уни танимас экансан"-дедилар.
    Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу кишилар масжидга келиб намоз ўқиб кейин масжиддан чиқаётиб динларини масжид остонасида тарк қилиб кетишларини,  дунёнинг ортидан югуриб қутурган ҳолда унинг молини еб, бунинг обрўсини тўкиб юришларини билар эдилар. Умар розиёллоҳу анҳу соқол ортида кўп ўғрилар борлигини билар, қора чодра остидаги ҳар бир аёл ҳам фозила эмаслигини яхши англар эдилар. Умар розиёллоҳу анҳу мисвокни баъзан бир-биримизни гўштимизни ейишимиз учун тишимизга чархтош эканини билар эдилар. У зот намозни баъзи ҳийлагарлар учун гўзал бир кўриниш эканини,  ҳажни эса паскаш-разил киши учун ижтимоий, бебаҳо чопон эканини билар эдилар. У зот инсоннинг сулукида таъсири аксланмайдиган динни ичи бўш дин ҳисоблар эдилар. 
    Индонезияни фотиҳлар қиличлар ила фатҳ қилмаганлар. У ерни тожирлар ўзларининг гўзал хулқлари ва омонатдорликлари ила фатҳ қилганлар. Улар динларини молларига қўшиб сотишмаган. У ернинг аҳолиси буларни кўриб: "Бу қандай ҳам гўзал дин экан! "-дейишган эди.
   Ёлғон иймон ошкор куфрдан ёмондир. Иккисида ҳам ёмонлик бор. Бошқалар ила муомала қилиш саҳиҳ диёнатнинг мезонидир. Агар кишилар диндор савдогар билан динсиз савдогар орасини фарқлашмаса бу диннинг нима фойдаси бор? Агар хотин диндор эр билан динсиз эрнинг фарқини ажрата олмаса бу диёнатнинг нима кераги бор? 
    Ҳажимиздан бизга фақатгина хурмо, замзам ёки хитойда ишлаб чиқарилган жойнамоз насиба бўлиши мусибатдир.
   Рўзамиздан бизга фақат иссиқ сомса, манти ёки ошнинг насиба бўлиши бу мусибатдир.
    Намозимиз фақатгина жисмимиз соғлом бўлиши учун бажариладиган машқ бўлиб ундан қалбимиз озуқа олмаслиги мусибат ахир.
   Диннинг ташқи кўриниши яхши, аммо биз фақатгина диннинг шакли ва мазмуни билангина азиз бўламиз. Шаклнинг ўзи ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Шаклни ўзини олиб мазмунни тарк қилиш айбдир.
    Қўй боқиб юрган кишиларни халқларга йўлбошчи қилган дин ўшаларнинг шаклини эмас мазмунини ўзгартирган эди.
    Абу Жаҳл ҳам Абу Бакр розияллоҳу анҳу каби салла ва чопон кийиб юрар эди. 
  Умайя ибн Халафнинг соқоли Ибн Масъуднинг соқоллари каби эди.
    Утбанинг қиличи ҳам худди Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қиличлари ясалган металлдан эди.
   Шакллар ўхшаш, аммо мазмун бошқача эди. Динимиз биздан ҳоҳлаган нарсани энди англадингизми?
    Ибодат бу ўзининг шомил тушунчаси ила Аллоҳ яхши кўриб, рози бўладиган зоҳирий ва ботиний сўз ва амалдир.
    ИСЛОМ АНА ШУДИР!
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?