10 июл 2020 | 20 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:20
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:45
  • Шом 20:25
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

АХЛОҚИЙ ТАРБИЯНИНГ АМАЛИЙ ДАСТУРИ

(Амалий тарбия усули)
Миллат зийнатланадиган энг гўзал нарса бу ахлоқдир. Инсонни гўзал қиладиган энг буюк омил ҳам шу. Аллоҳ таоло Қалам сурасининг 5-оятида «Ва албатта, сен буюк хулқдасан» деб Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини мақтади. Мусулмонлар дунёни бошқариб, ҳукмрон бўлган даврда инсонлар башарият тарихидаги энг буюк ва саодатли дамларни бошидан ўтказган. 
Одамлар тенгҳуқуқли оқтанлининг қоратанлидан устунлик жойи йўқ. Ҳамма баробар. Бутун олам иффат ва поклик либоси ила безанган эди. Мусулмонлар бошқа дин ва маданият вакилларига ҳам шароит яратиб, уларни ўз ҳимояларига олган, улар мусулмонлар ҳимояси остида барча ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланиб саодатли ҳаёт кечиришган эди.
Аммо ҳозирги асримизда эса худбинлик маданияти ҳукмрон. Кучлилар ўзларини энг яхши ва илдам ҳаётга ҳақли деб биладилар. Натижада, ўзларидан бошқаларга эркинлик ҳукуқидан фойдаланишга йўл қўймайдилар. Бу шундай бир маданиятки, унда инсон иффати, инсон қадрининг заррача қиймати йўқ. Икки бир жинслининг ўзаро алоқасини шахсий эркинлик деб аташади. Шахсий эркинлик термини остида инсон хоҳлаган ишини қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу шундай бир маданиятки, моддапарсатликни эълон қилиб, бадан талаб қилган нарсаларга урғу берди. Натижада бу моддийлик маданияти соҳиблари наздида бадан шаҳвати асосий мақсадга айланди. Бу шундай бир маданиятки, бунда инсоф деган тушунчага ўрин йўқ. Чунки бу маданият соҳиблари ўз ҳақларига келганда уни талаб қилиб, ҳимоя қилишди. Бошқанинг ҳаққи поймол бўлганда эса, ўзларини билмаганга солиб, кўз юмишди. 
Ҳозирги пайтдаги ҳукмрон бўлиб турган бу маданият маънавий заиф бўлишига қарамай, бошқа миллатларга, хусусан мусулмонларга ўзларини қиёматга қадар ҳукмрон ва қудрат соҳиблари қилиб кўрсатишга урунмоқда. Улар «Мусулмонлар ғарб ҳукмронлиги остида ҳаёт кечиради» деб бонг урмоқда. Лекин воқейлик эса, уларнинг бу даъволарини инкор қилади. Чунки, ғарб маданиятига диққат билан назар ташлаган одам, шуни биладики, бу маданият ўз ичида ўзини вайрон қилиб, ҳалокатга юз тутадиган дастакни олиб юрибди. Дунё тарихи ва Аллоҳнинг суннати (одати)ни ўрганиб чиқган киши шуни биладики, бундай ёмон хулқ соҳиблари гарчи маълум муддат ҳукмрон бўлсада, лекин узоқ муддат туролмайди. Бир кунмас, бир кун албатта таназзулга юз тутади. (Буни олдин ўтган осий умматлар тарихи ҳам тасдиқлайди.) Агар ғарбликларнинг ҳаққини тўлиқ бериб гапирадиган бўлсак, улар бугун илм ва техналогияда илдамлаб кетиш сабабларини мукаммал тарзда бажариб, амални муққаддас билишмоқда ва бу билан ўзлари орасида инсон шаънини кўтармоқда. Аммо бошқа миллат ва дин вакилидан бўлса ўша одам, унга нисбаттан ёндошувлари ўзгариб қолади. Улар ростгўйлик ва омонатдорлик тушунчаси юқорига кўтариб, қонунни ҳурмат қилишади. (Лекин ўзаларидан бошқа одамларга нисбатан бу қонунлар уларда ишламай қолади).
Минг афсуслар бўлсинки, динимиз вакилларининг турмуш тарзини қонунни илоҳийлаштирган ғарбликлар ҳаёти билан солиштирилса, қалбида Ислом ва мусулмонларга нисбатан заррача муҳаббати бор ҳар бир одамни йиғлатадиган салбий фарқларни кўриш мумкин. Энг қизиғи шундаки, башарият тарихидаги гўзал ахлоқ ва асосларнинг энг буюгини Ислом дини олиб келган холос. Инсон хулқланиши мумкин бўлган гўзал хулқларнинг энг олийлари Қуръон ва суннатда батафсил баён қилинган. Шундай бўлишига қарамай, бу гўзал ахлоқ ва тушунчалар кўплаб мусулмонлар орасидан ғоиб бўлган. Мусулмонлар ҳаётидан гўзал ахлоқларни кетказган бу омил нима? Бунинг сабаби қаерда? Бу ахлоқларни кетказувчилар ислом умматига яхшиликни истамайдиган мусулмон ўлкалардаги яширин кучларми? Ёки бу биз мусулмонларнинг камчилиги ва динимиз азаматини яхши англамаганимизданми? Ёки бўлмаса, келажак авлодларимизни динимиз таълимоти ва кўрсатмаларига мувофиқ тарбиялай олмаётганимиздами? Мени ўйлашимча, бу санаб ўтилган ташқи ва ички сабаблардан ташқари айни пайтда қўлимиздан келадиган, лекин биз қилмай қўйган энг катта сабаб бу – болаларимизни қандай қилиб исломий ахлоқлар асосида тарбиялаш масаласи бўлса керак. Кўпгина ота-оналар болаларини гўзал ахлоқли қилиб тарбиялашни хоҳлашади. Лекин улар мана шу ахлоқ уруғларини болалари қалбида қандай экиш кераклигини билмайдилар.
Миллатлар орасида ўзимизнинг (илгариги) маконатимизга бизни қайтарадиган исломий ахлоқ тарбиясига эришиш учун Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда мусулмон оила амал қилиши лозим бўлган амалий дастурнинг энг муҳим арконларини баён қилишни бошлайман.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 
Биринчи аркон: Амалий тарбия дастурининг биринчи аркони бу ота ва онадир. Чунки фарзандларга ота-она ёрдамида ахлоқий андозани кўрсатиш мумкин. Зеро, фарзандлар табиатида ота-онасига ўхшашга интил бор. Агар ота-оналар Аллоҳга итоат қилиш, намозларни вақтида ўқиш, ростгўйлик, омонатдорлик, илм ва амал борасида фарзандларига гўзал намуна бўлса, яна шунингдек бир-бирини тушунадиган, ҳурмат ва иззат қиладиган, турмуш ишларида бир-бирига кўмаклашадиган эр-хотин сифатида чиройли ибрат бўлишса, келажакда гўзал ахлоқларни ўзида мужассам этган янги бир мустаҳкам оилани шакилланишига илк қадамни қўйган бўлишади. Лекин бунинг акси бўлиб, намозларга бепарво, Аллоҳнинг амрларини қилмайдиган, на Қуръонга, на суннатга амал қиладиган, ваъдасига турмайдиган, бировларнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган, эр-хотин доимо жанжаллашадиган, бир-бирини ҳурмат қилмайдиган, эри хотинига қуллардек муносабатда бўлган хонадонда катта бўлган ёш авлоддан келажакда нима кутиш мумкин? Бундай муҳит ёш авлодни, қолаверса бутун миллатни таназзулга юз тутишига сабаб бўлади.
Иккинчи аркон: Ёш авлод гўзал ахлоқлар ила зийнатланиши учун уларга нумуна оладиган бир шахсни таниттириш керак. Бу борада Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа анбиёлардан кўра буюкроқ намуна бўлмаса керак! Шунингдек, саҳоба ва саҳобиялар ҳам гўзал нумуна бўла оладилар. Шуни унутмаслик керакки, агар иккинчи арконга бепарво бўлиб, болаларимизга намуна бўладиган бир етук шахсни танитмасак, уларда бу борада бўшлиқ пайдо бўлади ва улар бу бўшлиқнинг ўрнини бўлмағур инсонлар билан тўлдириб, ўшаларга тақлид қилиб юради. Натижада бу ўша оила ва бориб бориб катта жамиятга ўзининг хатарли зарарларини келтириб чиқаради.
Учинчи аркон: Ёш болажонларга айтиб бериладиган ҳикоя ва эртаклар. Бу эртакларнинг ёш бола шахсиятининг шакилланишида катта ўрни бор. Танланган қиссалардаги қаҳрамонлар довюрак, меҳрибон, ҳаммага яхшилик қиладиган шахслар бўлса, болаларимизнинг гўзал ахлоқ соҳиблари бўлишида бу эртаклар ижобий натижа беради. Аммо танланган эртакладаги қиссаларда ёмонлик ғолиб келса, ёвузлик устун чиқса, қўрқинчи ҳолатлар тасвирланган бўлса, бундай эртаклар болаларимизнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларни қўрқоқ, бағритош ва бемеҳр бўлиб улғайишига хизмат қилади. Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш керак, биз болаларимизга айтиб бермоқчи бўлган эртаклар тўқиб чиқарилган, воқейликда бўлмаган эртаклар бўлиши шарт эмас. Аксинча воқейликда бор шахсларнинг ҳаёти тезроқ ижобий натижа кўрсатади. Масалан Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини болалар тилида, уларга мослаб, содда услубда ухлашдан олдин ёки кун давомида ҳикоя қилиб берилса, уларда гўзал хулқ соҳибидан ўрнак олиш жараёни янада осон кечади. Баъзи тадқиқотчилар Япон халқининг гарчи уларнинг аксарида динга мансублик бўлмасада, гўзал хулқлилигидан ҳайратда қолишди ва уларнинг ҳаётини ўрганишга киришишди. Изланиш жараёнида шу маълум бўлдики, японлар болаларига айтиб берадиган ҳикоялардаги қаҳрамонлар воқейликдан олинган бўлиб, улар ҳикоялар орқали ўсиб келаётган мурғак қалбларга яхшилик уруғини экишар экан.
Тўртинчи аркон: Замонавий техникадан фойдаланиш. Исломий гўзал ахлоқларни баён қилувчи филм ва мултфилмларни вақти вақти билан болаларга кўрсатиб туриш. Болаларни маллоллантирмайдиган, ўзига жалб қиладиган услубдан олинган сифатли филм ва мултфилимлар ёш бола ўзида гўзал хулқни шакиллантиришида энг тез ва ижобий натижа берувчи энг кучли омил ҳисобланади. Кўрилган филм ёки мутфилмдан олинадиган ибратли воқеаларни болалар билан ўтириб таҳлил қилиш, улар қалбида филмдаги ижобий хулқларнинг муҳрланиб қолишига сабаб бўлади.
Бешинчи аркон: Келажак авлод зеҳнида ахлоқ тушунчаларини мустаҳкам ўрнатиш мақсадида уйда болалар билан фаразий амалларни татбиқ қилиб кўриш. Масалан: сир сақлашни ёш боламизга ўргатмоқчи бўлсак, унга бир гапни айтиб, «Буни фалон вақтгача ҳеч кимга айтма», деб унга биров ишониб айтган сирни ёймаслик лозимлигини, сирни сақлашнинг нақадар муҳимлигини тушунтириб кузатиб турамиз. Агар у айтилган вақтгача сирни сақлаб, ҳеч кимга айтмаса, уни мукофотлаймиз. Агар сирни сақлай олмай, уни ёйса, унда фарзандимизни койиб, танбеҳ бериб қўямиз ва бировнинг сирини ёйиш нақадар ёмонлигини тушунтириб берамиз. Агар биз фарзандимизга омонатдорлик хулқини таълим бероқчи бўлсак, унда унга бироз пул бериб, «Бу пуллар омонат. Уни ишлатиб қўймагин», деймиз ва омонат нималигини, унинг одобларини тушунтирамиз. Бир неча кун ўтгач, берган омонатимизни сўраймиз, агар уни қайтарса, мукофот бериб, мақтаймиз. Агар омонатни совуриб юборган бўлмаса, унда уни ўзига муносиб тарзда койиб, бу иш унда такрорланмаслиги учун омонатга хиёнатнинг зарарларини тушунтирамиз. 
Мана шу тартибда бошқа ўргатмоқчи бўлган одоб ва ахлоқларни фаразий амалларни татбиқ қилиш орқали уларнинг соф, беғубор қалбига жойлаймиз.
Олтинчи аркон: Ҳар ҳафта оила даврасида исломий хулқлардан бирини муҳокама қилиб, ўрганиш. Бунда оила азоларининг ҳар бири танланган мавзу бўйича Қуръон, ҳадис, ҳикматли сўзлар, солиҳлар ҳаётидан маълумот йиғишади ва ҳар бир киши ўша ҳақида қодир бўлганича маълумот айтади. Суҳбат охирида эса, ўрганилган мавзуни ҳаётга татбиқ қилиш борасида ота-она ўз тавсияларини бериб, назарийдан амалий татбиқга ўтилади. Шунингдек, мавзу борасида якуний хулоса ва олинадиган фойдалар тартиб билан эслаб ўтилади.
Еттинчи аркон: Исломий гўзал ахлоқларни батафсил баён қилиш. Бунда ота-она фарзандига ҳар бир хулқ ҳақида маълумот бериб, ўша хулқ билан сифатланиш ҳақида гапиради. Сўнг боласига «Сабрли бўл» деб ўша хулқ билан сифатланишни айтади. Бунга ўхшаган бошқа хулқларни ҳам шу йўсинда айтди. Масалан: «Вафодор бўл», «Омонатдор бўл», «Масъулиятли бўл», «Эҳтиёткор бўл»  ва ҳоказо. Сўнг, маълум муддат «Сабрли бўл» қабилида айтилган хулқлар ҳақида гапиришни унутиб, эътибор бермай туради. Юқорида айтилаган хулқ соҳиби бўлиш учун нималар қилиши кераклиги ҳақида гапирмайди. Энди бошида айтилган батафсил баён қилиш масаласига навбат келади. Масалан бола қалбида сабрли бўлиш маъносини ўрнашиб қолишини истаса, болага ҳаётда сабрнинг бир неча кўриниши борлигини айтади. Масалан: дарсларни тайёрлашда сабр қилиш, китоб ўқишда сабрли бўлиш, овқат келишини кутишда сабр қилиш, кийимини ойиси тайёрлаётганда, ойисини шошилтирмай сабр қилиш. Зарарларидан ҳимояланиш мақсадида интернет ва телфон ишлатишдан ўзини тийиш жараёнидаги сабр. Кўзлаган мақсадга эришиш йўлидаги сабр ва ҳоказо. Бошқа айтилган хулқларни ҳам шу услубда болажонлар қалбига жойланади.
Минг афсуски, хулқларни амалий татбиқ қилиш дастури бугун бизнинг ҳаётимиздан ўчиб кетган. Бу дастурнинг йўқлиги ота-онанинг бу борадаги билими йўқлигидан, ёки бола тарбияси яхши едириб, яхши ичириш деган тушунчага бориб қолинганидан бўлиши мумкин. Лекин бундай эътиборсизликнинг хатари кўриб турганингиздек ниҳоятда катта бўлади, яъни келажак ахлоқсизлар қўлига ўтади.
 
Усмонов Адиз,
Мир Араб олий мадрасаси
3-босқич талабаси 
 
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?