16 январ 2021 | 3 жумадис сони 1442
  • Бомдод 07:10
  • Қуёш 08:01
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:10
  • Шом 17:50
  • Хуфтон 19:15

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

Қонунда диний эркинлик...

  “Қонунда диний эркинлик бўлса, нега мазҳабдан биттасини тутишга мажбурмиз. Ваҳоланки инсонларни яҳудий, насроний, ширк ва куфрда бўлишига розисан-у, лекин мазҳабда бўлмаганларга қаршилик қиласан”, дейдиганларга раддия.

 
Аллоҳ таоло Ислом динини мукаммал қилиб юборди. Шу жумладан ўзга дин вакиллари билан бўладиган муомалаларни ҳам белгилаб берди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан кейин Мадинада Ислом жамияти пайдо бўлди. Шу вақтда У зот янги аҳднома қонун (декларация) қабул қилдилар. Бу қонуннинг баъзи бандларида яҳудийлар билан бўлган келишув кўрсатилган эди. Келишувга кўра яҳудийлар ўз динларида қолишлариган рухсат этилган эди. Лекин Мадинага душман ҳужум қилса, яҳудийлар ҳам ёрдам беришларига келишилган эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан Ислом динини қабул қилишларини талаб қилмаганлар. Шу жумладан насронийлар ва бошқа дин вакилларига ҳам дин таклиф қилинган. Агар бош тортсалар ҳам мусулмонларга душманлик қилмай йўл очсалар, ва маълум миқдордаги тўловларни қилиб турсалар, уларни Ислом давлати ўз ҳимоясига олган. Шаръий масъалаларда зиммий деб аҳли китобларни айтилган ва уларни ҳақ-ҳуқуқлари таъминлаб берилган. Агар уларга динни қабул қилишдан бошқа йўл йўқ бўлганда ё динни қабул қилишарди ёки йўқ бўлиб кетган бўлишарди. Лекин адолатли Ислом дини ҳеч кимни мажбурлаб динга киргизмаган, шу сабабли динни қабул қилганлар ҳеч қачон динни тарк этмаганлар.  Аллоҳ таоло Каҳф сураси 29-оятида:
"وقل الحق من ربكم فمن شاء فليؤمن و من شاء فليكفر"  
  “Сен: “Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин”, дегин” деб марҳамат қилган. Аллоҳ томонидан келган ҳақ – Ислом ва Қуръондир, ким хоҳласа қабул қилиб иймон келтирсин ва ким хоҳламаса ихтиёри ўзидадир.  
Аллоҳ таоло Бақара сураси 256-оятда: 
  " لا اكراه في الدين قد تبين الرشد من الغي"“
      “Динга мажбурлаш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради”, деб марҳамат қилган. Оятнинг маъноси шундан иборатки, ҳар бир инсон ўз ақли ва идроки билан ҳақни таниб иймонга келиши кераклиги, ҳеч ким мажбуран динга киритилмаслигига очиқ далилдир. Баъзилар ўйлаганидек Ислом мажбуран сингдирилмаган, агар шундай бўлганида мажбуран сингдирилган коммунизмга ўхшаш мафкуралар сингари йўқ бўлиб кетарди. Бу маъно динга кирмаган кишилар учун айтилган, аммо баъзилар ўйлаганидек динга киргандан кейин амалларга мажбурлаш йўқ маъносида эмас. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари ушбу оят тафсирида шундай деганлар: ”Динга мажбур қилиш йўқ” жумласига тегишли кўп тарқалган тушунмовчилик ҳам бор. Ўзини мусулмон санаб юрган баъзи кишиларга мусулмонлик вазифасини бажариш зарурлиги эслатилса, дарҳол: ”Динга мажбур қилиш йўқ”, дейди. Бу - далилдан нотўғри фойдаланишдир. Рост, сен яҳудий ёки насроний бўлсанг, сени Исломга мажбур қилиш йўқ. Лекин сен мусулмонлик даъвосини қилиб турсангу, ўз мусулмонлик вазифангни бажармасанг, бўлмайди.  
Ана энди Исломни қабул қилган кишига келсак, унга тўрт мазҳабдан бирини қабул қилиши вожиб бўлади. Мазҳабни ушламаслик турли низо ва ихтилофларга олиб боради. Ўз фойдасига нима далил келса олаверади ҳатто энг заиф қавлларни ҳам олиб, ҳавои нафсига эргашиб кетади. Ҳиндистонда мазҳабсизликни тарғиб қилган бир муҳаддис олим бўлган. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Малфузот” китобларида  муҳаддис олимдан иқтибос келтириб, “Мен 25 йиллик тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик  охир оқибат динсизликка олиб борар экан” деганлар. Мазҳаббошиларимиз раҳимаҳумуллоҳлар тобеъин ёки табаъа тобеъин бўлишган. Бу дегани саҳобадан илм олган, ёки саҳобадан ўрганган кишидан илм олган, деганидир. Ва бу зотларнинг илмий салоҳиятлари минглаб забардаст уламолар томонидан қабул қилингандир ва минг йилдан ортиқ вақт мобайнида эътирозсиз амал қилиб келинган. Мазҳаблар бирлик рамзи бўлиб, ўзаро ихтилофларнинг олдини олади. Мазҳаб имомлари Қуръон ва Суннатни мукаммал ўрганиб чиқиб ўз ижтиҳодларини келтирганлар. Мазҳаблар барча саҳиҳ ҳадисларни ҳам қамраб олган ва мазҳабга амал қилган киши барча суннатга амал қилган бўлади. Аллоҳ таоло бирликка чақириб, бўлинишдан қайтаради. Оли Имрон сураси 103- оятида:
 "واعتصموا بحبل الله جميعا و لا تفرقوا" 
“Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам  тутинг ва бўлиниб кетманг”, деб марҳамат қилган.  
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: 
"ان الله لا يجمع امتي علي ضلالة و يد الله مع الجماعة"  
“Аллоҳ умматимни залолатда жамламайди ва Аллоҳнинг қўли жамоат биландир”, дейилган. Ҳадиснинг маъноси Аллоҳ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини ботил ва нотўғри нарсада жамламаслигини билдиради. 
Имом Термизий ривоят қилган бошқа ҳадисда:  
 و تفترق امتي علي ثلاث و سبعين فرقة  كلهم في النار الا واحدة " 
“Мени умматим етмиш уч фирқага бўлинади. Уларнинг ҳаммаси дўзахда фақат биттаси нажот топади”, дедилар. 
قالوا: من هي يا رسول الله؟ قال:"ما أنا عليه و اصحابي"  
“Саҳобалар сўрадилар: Ким улар эй Расулуллоҳ? У зот: “Мени ва саҳобаларимни йўлини тутганлар”, дедилар. Мазкур тўрт мазҳаб аҳли суннат вал-жамоат ҳисобланиб ўша нажот топувчи фирқа ҳисобланади. Ҳанафий мазҳаби Туркия, ўрта осиё давлатлари, Ҳиндистон ва Покистонда кўп тарқалган. Моликий мазҳаби Тунис, Жазоир, Марокаш ва Ливия каби давлатларда тарқалган. Шофеъий мазҳаби Миср, Индонезия, Малайзия ва Чеченистон каби юртларда амал қилинади. Ҳанбалий мазҳаби эса Саудия Арабистонида дастурул амал ҳисобланади. Тўрт мазҳаб бир хил эътиборда бўлиб, асрлар оша умматнинг бирлик рамзи ва фирқаланишдан сақловчи омил бўлиб келмоқда.
 
Акрам Абдуллаев
"Мир Араб" ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси 
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?