02 март 2021 | 19 ражаб 1442
  • Бомдод 06:20
  • Қуёш 07:14
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 18:50
  • Хуфтон 20:10

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Мақолалар

АРАФА КУНИ РЎЗАСИ

Қадимдан мусулмон уммати арафа кунига алоҳида эътибор қаратиб келган. Чунки бу куннинг фазилати ва шу куни рўза тутишнинг нақадар савобли амаллардан эканлиги борасида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган.
 
عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ.
 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар» (Байҳақий ривояти).
 
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
 
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куни рўза тутиш ўзидан кейинги бир йилга ва ўзидан олдинги бир йилга каффорот бўлади, деб Аллоҳ таолодан умид қиламан», дедилар» (Муслим ривояти).
 
 وَعَنْ قَتَادَةَ بْنِ النُّعْمَانِ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ صَامَ يَوْمَ عَرَفَةَ غُفِرَ لَهُ سَنَةٌ أَمَامَهُ وَسَنَةٌ بَعْدَهُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.
 
Қатода ибн Нўъмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Арафа куни рўза тутса, келаси ва ўтган йилги гуноҳлари мағфират қилинади», деганларини эшитганман» (Ибн Можа ривояти).
 
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ صَامَ يَوْمَ عَرَفَةَ غُفِرَ لَهُ ذَنْبُ سَنَتَيْنِ مُتَتابِعَتَيْنِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.
 
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Арафа куни рўза тутса, кетма-кет икки йиллик гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар» (Табароний ривояти). 
 
عَنْ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ أَنَّ عَائِشَةَ أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ كَانَتْ تَصُومُ يَوْمَ عَرَفَةَ. رَوَاهُ مَالِكٌ وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.
 
Қосим ибн Муҳаммад айтадилар: «Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо Арафа куни рўза тутардилар» (Молик ва Ибн Абу Шайба ривояти). 
Оиша розияллоҳу анҳо айтганлар: «Мен учун рўза тутадиган кунларнинг энг севимлиси Арафа кунидир» (Байҳақий ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганлар: «Тарвия куни рўзаси бир йиллик гуноҳларга каффоратдир. Арафа куни рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффоратдир». 
«Тарвия куни» Зулҳижжа ойининг 8-куни бўлиб, бизнинг юртда бу кун «ёлғон арафа», дейилади. 
 
عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ قَالَ: سَأَلَ رَجُلٌ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ عَرَفَةَ فَقَالَ: كُنَّا وَنَحْنُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَعْدِلُهُ بِصَوْمِ سَنَتَيْنِ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.
 
Саъийд ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Абдуллоҳ ибн Умардан Арафа куни рўзаси ҳақида сўради. У зот: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уни икки йиллик рўзага тенг билар эдик», деб жавоб бердилар» (Табароний ривояти). 
Демак, Арафа куни тутилган бир кунлик рўза минг кунлик рўзага тенг, кетма-кет икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлар экан. Бу ҳам бўлса Аллоҳ таолонинг бандаларига ўта меҳрибонлигидан далолатдир. 
Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Арафа куни рўза тутиш суннат. Рўза тутган киши улкан савобларга эга бўлади. Қайси банда чин ихлос ила Аллоҳнинг розилигини истаб бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унга икки йиллик савобни тортиқ этади, икки йиллик гуноҳларини кечиради. Энди Зулҳижжа ойининг бошидан тўққиз кун рўза тутганга қанчалар савоб берилишини ўйлаб кўраверинг.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус
ислом билим юрти мударриси
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?