31 май 2020 | 9 шаввол 1441
  • Бомдод 04:20
  • Қуёш 05:10
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:25
  • Шом 20:10
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

УЙДА ҚОЛИНГ! (Душанба куни)

Тонгдан олдин туриб, таҳорат олгач, 8 ракаат нафл намоз ўқидим. Дуою илтижодан кейин саҳарлик қилдим. Негаки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча душанба ва пайшанба кунлари рўзадор бўлардилар. Мен нафл рўзани, аёлим эса қазо рўзани ният қилдик. 
Дастурхон бошида миллату мамлакатнинг тинчлиги, равнақи, гуллаб яшнаши, халқимизнинг саломатлиги, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги, юртдошларимизнинг осойишталиги, хотиржамлиги, фарзандларимизнинг бахту иқболини тилаб дуога қўл очдик. Чунки тонг пайтида, хусусан, саҳарлик чоғида қилинган дуонинг шаксиз мустажоб бўлиши ваъда берилган. Ҳадиси шарифда кимни қийинчилик ва ғам-ғуссалар пайтида Аллоҳ уни ижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтириши лозимлиги айтиб ўтилган.
Саҳарликдан сўнг Қуръони каримнинг бир порасини тиловат этдим. Бомдод намозини ўқигач, яна бир пора Қуръони карим тиловат қилдим. Кейин Ясин сурасини ўқидим. Ҳадиси шарифда Ясин сураси Қуръоннинг қалби экани, уни ўқиганга Қуръонни ўн марта қироат қилганнинг савоби берилиши зикр этилган. Қолаверса, машойихларимиз ҳар куни бомдод намозидан кейин бу сурани ўқишни ўзларига кундалик вазифа қилиб олганлар.
Қуёш чиққач 2 ракаат ишроқ намозининг кетидан яна 12 ракаат нафл намоз ўқидим. 
Шундан сўнг эрталабки бадантарбия машғулотлари билан шуғулландим.
Нонуштадан кейин оила аъзомиз билан бирга 100 мартадан тасбеҳ, 100 мартадан таҳмид, 100 мартадан такбир, 100 мартадан таҳлил, 100 мартадан истиғфор ва 100 мартадан салавот айтдик. Ҳадиси шарифларда “Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланиб турсин”, дейилган. Шунингдек, Аллоҳ таоло: “Модомики, бандамнинг лаблари Мени зикр этиб қимирлар экан, Мен у билан биргаман”, дер экан.
Чошгоҳ вақтида 8 ракаат зуҳо намозига қўшиб 20 ракаат нафл намоз ўқидим. Сўнгра ётиб сал дам олдим.
Янги таҳорат олиб, пешингача Қуръони каримдан бир пора тиловат қилдим, 50 ракаат намоз ўқидим.
Қариндош-уруғларга телефон орқали боғланиб, соғликларини сўраб турдим. Баъзиларига маслаҳат бердим, айримларини озодаликка, ибодатга, китоб ўқишга қизиқтирдим.  
Пешин намозидан сўнг асргача 60 ракаат намоз ўқидим. Асрни ўқиб бўлгач, шом намозигача оила аъзомиз билан бирга яна 100 мартадан тасбеҳ, 100 мартадан таҳмид, 100 мартадан такбир, 100 мартадан таҳлил, 100 мартадан истиғфор ва 100 мартадан салавот айтдик.
Шом намозига азон айтилган пайтда оғзимизни очдик. Ифторликдан олдин ва кейин элимизнинг бахти, саломатлиги, юртимизнинг тинчлиги, ободлиги, авлодларимизнинг камолини тилаб дуо қилдик. Ифторлик онларида қилинган дуонинг қабул бўлиши тўғрисида қатор ҳадиси шарифлар ривоят қилинган.
Шом намозини ўқиб, овқатландик. Таомланиб бўлгач, Қуръони каримдан бир пора тиловат қилдим. Шундан кейин ҳаммамиз Воқеа сурасини ўқидик. Ҳадиси шарифда Воқеа сурасини ўқиб юрган хонадонга абадий қашшоқлик йўламаслиги баён этилган.
Хуфтон намозини ўқигач, 50 ракаат нафл намоз ўқидим. Намоздан сўнг яна бир пора Қуръон тиловат қилдим. Унинг сўнгидан Саййидул истиғфорни айтдим. Ҳадиси шарифда ким Саййидул истиғфорни ишонч билан айтса жаннат аҳлидан бўлиши ваъда берилган. 
Ундан кейин “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шай-ун фил арзи вала фис сама. Ва ҳувас самийъул алийм” дуосини ўқидим. Ҳадиси шарифда ушбу дуони ўқиб юрган кишига тун бўйи бало яқин йўламаслиги айтиб ўтилган. 
Ётиш олдидан Мулк сурасини ўқиб, дуога қўл очдик. Ҳадиси шарифда Мулк сурасини ўқиб юрган киши қабрда азобланмаслиги ва бу сура қиёмат куни ўқувчисини шафоат қилиши баён қилинган. 
Ора-сирада вақт топиб айрим китоблардан мутолаа ҳам қилдим, янгиликлардан воқиф бўлдим, ижод билан шуғулландим. 
Таҳажжуд намозига туриш мақсадида соатни тартибга келтириб уйқуга ётдим.
Кун давомида қилган ишларимни ҳисоблаб кўрсам, рўза тутибман, беш вақт ва таҳажжуд намозидан ташқари 210 ракаат нафл намоз ўқибман, Қуръони каримдан Ясин, Воқеа ва Мулк сураларидан ташқари 5 пора тиловат қилибман, 200 мартадан тасбеҳ, таҳмид, такбир, таҳлил, истиғфор ва салавот айтибман, қанчадан-қанча дуою илтижолар қилибман.
Азизларим, сиз бундан кўпига қодирсиз. Мумкин буни бажараётгандирсиз ҳам. Бажармаган бўлсангиз бир уриниб кўринг, албатта, қўлингиздан келади. Иншааллоҳ, қалбингиз нурга тўлади, танингиз яйраб, руҳиятингиз кўтарилади...
Ишонаверинг, Аллоҳ таоло ҳар бир ўқиган намозингизга ёмғир томчиларидек барака ёғдиради, Қуръони каримдан ҳар бир ўқиган ҳарфингизга саҳро қумлари ададича ажр-мукофот битади, айтган ҳар бир зикрингиз миқдорича раҳмат нурини сочади, ҳар бир айтган истиғфорингиз ададича гуноҳингизни кечади. Холис тутган рўзангиз учун жаннатнинг Райён эшигини ланг очиб қўяди, фаришталар пешонангиздан ўпади, номаи аъмолингизга осмону фалакдаги юлдузлар сонидан минг чандон зиёд савоблар ёзилади.
Қадрдонларим, вақтни ғанимат билинг, танбалликни йўқотинг, шайтоннинг алдовига учманг, нафсингизга эрк берманг, ўзингизни қўлга олинг, оила аъзонгиз бағрида кўпроқ маърифатга, ибодатга, саодатга, бир сўз билан айтганда Аллоҳнинг розилигига интилинг.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 

 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?