16 январ 2021 | 3 жумадис сони 1442
  • Бомдод 07:10
  • Қуёш 08:01
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:10
  • Шом 17:50
  • Хуфтон 19:15

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

РАМАЗОН – ҒАНИМАТ ОЙИ

Рамазон бандалар учун покланиш, гуноҳлардан тийилиш ойи. Нафақат бу ойда балки бошқа ойларда ҳам кўз ҳаромга боқишдан тийилган, қулоқ ёмон сўзларни тинглашдан йироқ, қорин ҳаром таомни танаввул қилишдан тўсилган, қалб яхшиликларни фикрлашга машғул, мол улуғ Парвардигорга итоат этишга сарфланган, қўл ва оёқ манфаатга шай бўлмоғи матлубдир. Албатта банда бу берилган неъматларни нимага, қандай ишлатганига жавоб бериши айтиб ўтилган. 
 
«Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти-дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар» (Такосур, 8). 
 
Тавбаларимиз шаксиз қабул бўладиган ойни ғанимат билиш даркор. Бунда ажрлар кўпайиши, гуноҳлар кечирилиши ваъда қилинган. Бунинг тунлари кунларидан нурли, кунлари тунларидан аъло, хатолардан покловчидир. Бунинг рўзаси рўзаларнинг афзали, қиёми қиёмларнинг султони. Ҳақ таоло бу ой билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини фазилатли этди, баракаларга чулғади. 
 
Рамазон – йилнинг чироғи, ойлар султони, қоидалар воситаси, ислом арконларининг шарафлиси. У рўза, намоз, қиём, тиловат, зикр, саҳарлик, ифторлик ва дуолар ила янада шарафли бўлаверади. 
 
Илоҳий китоб шу ойда нозил қилинди. Тавба эшигининг барчаси шунда очилган. Қилинган дуолар эшитилмай, амаллар қабул этилмай, яхшиликлар зиёда бўлмай, хатолар кечирилмай қолмас. Мўмин-мусулмонлар хонадони ва уларнинг қалби зикр билан безангай, фаришталар зокир бандалардан хушнуд. Бунча баракани бошқа ойда топиб бўлмайди. Ҳеч бир уммат бу умматчалик фазилатли бўлмаганидек, бирорта ой бу ойдан устун бўлолмас. Машаққатни енгиб ўтганларга абадий саломатлик диёри мунтазир. Ҳар бир рўзадорни Яратганнинг дийдорига боқиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамсуҳбат бўлиш бахти кутмоқда. Шунинг учун бу ойда ким оламлар Роббисига итоат этса, суюкли ҳабибининг суннатига эргашса, дарахт барглари тўкилгандек гуноҳлари дув-дув тўкилаверади. Хусусан, бу дўзах азобидан халос бўлиш воситасидир. 
 
Ҳадиси шарифларнинг бирида «Одамлар Рамазон ойида қанчалар фазилат борлигини билганларида эди, йил бўйи Рамазон бўлишини орзу қилишарди», – дейилган.
 
Биз ҳам бу ғаниматли ойнинг ҳар бир дақиқасининг қадрига етиб, ундан унумли фойдаланиб қолишимиз зарур. Чунки бу ой кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Қанча ибодат қилсак, ўзимизга фойда. Ҳар бир қилган амалимизга яраша савоб оламиз. Маҳшар майдонида, амаллар тарозига тортилаётган бир пайтда юзимиз ёруғ бўлади.
 
Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?