10 июл 2020 | 20 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:20
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:45
  • Шом 20:25
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Мақолалар

БУГУН ҚАНДАЙ КУН?

Барчамизга маълумки, бугун муборак Рамазон ойининг охирги куни. Эртага эса Рамазон ҳайити нишонланади. 
Айнан бугун кўплаб ижтимоий тармоқларда, ўзаро суҳбатларда, ҳатто илмлилар ўртасида ҳам арафа куни деб эътироф этилмоқда. 
Одамлар бир-бирларини арафа куни билан табриклаб, ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган дадилларни келтириб ўтмоқда. Энди табиий бир савол туғилади: бугун арафа куними? Арафа куни ўзи аслида қайси кун?
Албатта, мусулмонлар бир-бирларини жумъа ва икки ҳайит кунларида табриклашлари қадим-қадимдан одат бўлиб келган. Бу кунларда қавму қариндошлар ҳолидан хабар олинади, мискинлар йўқланади, эҳсонлар чиқарилади, дастурхонлар тузатилади. Бир сўз билан айтганда, хурсандчилик, шодлик, қувонч кунидир. Шунинг учун бу кунларда рўза тутиш тақиқланган. Рамазон ҳайити куни, қурбон ҳайити куни ва қурбон ҳайитидан кейин уч кун рўза тутган киши суннатга хилоф иш тутиши билан бир қаторда, қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолади.
Шулар қатори арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга кун. Унинг бундай деб номланишига бир қанча сабаблар бор. 
«Арафа» сўзи таниш, билиш каби маъноларни англатади. Манбаларда бу ҳақда етарлича маълумотлар берилган. Биз эса уларнинг айримларини келтириб ўтмоқчимиз:
Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун;
Арафа куни – Одам алайҳиссалом билан Момо Ҳавво онамиз жаннатдан ер юзига туширилгач, бир-бирларини топиб, танишган кун;
Арафа куни – Аллоҳ таоло руҳларни яратганида руҳлар бир-бирини таниган кун;
Арафа куни – қурбонлик аниқ бўлган кун;
Арафа куни – гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кун. 
Бу кун ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Биз эса улардан биттаси билан кифояланамиз холос.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бирон кун арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» деб сўрайди», дедилар» (Муслим ривояти).
Ана шу далиллардан келиб чиқиб айтамизки, қурбон ҳайитидан олдинги кун, яън, Зулҳижжа ойининг 9-куни ҳақиқий арафа куни ҳисобланади. 
Лекин биз инсоф билан айтадиган бўлсак, пайшанба кунини ҳеч қачон сешанба демаймиз. Ёки Ражаб ойини Сафар ойи демаймиз. 
Шундай экан ҳақиқий арафа кунига тегишли бўлган маълумотларни айнан шу бугунга тегишли қилиб ўзлаштириб олишдан ўта-ўта эҳтиёт бўлмоғимиз зарур. Чунки бу шариат, дин. Шариат ва дин борасида гапирганда, одам ўта ҳушёр бўлмоғи талаб этилади. Ҳадисларни мисол келтиришда ҳам шу томонини ўйламоқ керак. Акс ҳолда, покиза, шаффоф, тиниқ, асрлар оша жозибасини, оҳанрабосини йўқотмай келган муқаддас динимизнинг аҳкомларига нуқсон етказиб қўйишимиз мумкин.
 
Эркин ҚУДРАТОВ
  
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?