30 октябрь 2020 | 14 рабиъул аввал 1442
  • Бомдод 06:15
  • Қуёш 07:08
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:20
  • Шом 18:00
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Илмий мақолалар

ХУРМО МЕВАСИ ҚУРЪОНДА ЗИКР КИЛИНГАНМИ? УНИНГ ИНСОНИЯТГА ФОЙДАСИ

Қатор оятларда хурмо жаннатнинг неъматларидан бири сифатида улуғланади. 
Бу мева текшириб кўрилганда, унинг жуда кўп муҳим хусусиятлари борлиги кўринади. Энг қадимги ўсимлик турларидан бири бўлган хурмо бугунги кунда нафақат ўзининг хуштаъмлиги, балки озуқавий хусусиятлари билан ҳам ҳурматга сазовор мевадир. Хурмонинг ижобий хусусиятлари кун сайин кашф қилинмоқда ва у дори ҳамда овқат сифатида ишлатилмоқда. Хурмонинг бу хусусиятлари «Марям» сурасида шундай қайд қилинган: Бас, тўлғоқ уни хурмо танасига олиб борди. У: «Кошки бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди», деди. Унинг остидан: «Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар ариқ қилди. Хурмо танасини силкит, сенга янги мева туширади», деб нидо қилди. (Тафсирчи уламоларимиз ушбу ояти каримани икки хил талқин қиладилар. Баъзилар «Унинг остидан» иборасини хурмонинг остидан маъносида, «нидо қилди» иборасини, фаришта нидо қилди мазмунида шарҳлаганлар. Айрим уламолар эса, «Унинг остидан»ни «Марямнинг остидан» ва «нидо қилди»ни, Ийсо нидо қилди, деб талқин этганлар.) Еб, ич ва кўзинг қувонсин.... («Марям» сураси, 23-26-оятлар)
 Аллоҳнинг Марямга бу мевани ейишни тавсия қилишида буюк донолик ётади. Хурмо
ҳомиладор ва эндигина кўзи ёриган аёллар учун аъло даражадаги сифатли овқатдир. Бу кенг эътироф этилган илмий ҳақиқатдир. Марямга ўзининг кўзи ёриши осон кечсин учун бунинг моҳиятини тушуниш уқтирилади. Хурмо барча мевалар ичида энг юқори қанд миқдорига (60- 65%) эга мевалардан бири ҳисобланади. Шифокорлар аёлларнинг кўзи ёриган кунда уларга мева қандини ўз ичига олган овқат берилиши кераклигини тавсия қилишади. Бундан мақсад онанинг заифлашиб қолган танасига қувват бериш ва уни қайта жонлантириш шу билан бир вақтда, сут гормонларига стимул бериш ҳамда янги туғилган чақалоққа муҳим бўлган она сути миқдорини кўпайтиришдир. Бундан ташқари, туғиш давомидаги қон йўқотиш танадаги қанд миқдорининг пасайиб кетишига олиб келади. Хурмо танага қанд киритиши ва қон босими тушиб кетишининг олдини олиши нуқтаи назаридан жуда аҳамиятлидир. Унинг юқори калория қиммати касаллик ёки ўта чарчаганлик натижасида заифлашиб қолган одамларга қувват бахш этади. Бу далиллар қувват бахшида этувчи, аёлни тетиклаштирувчи, чақалоқ учун ягона овқат бўлган сутнинг келишини таъминловчи хурмонинг Аллоҳ томонидан Марямга тавсия этилиши замирида ётган буюк доноликка аниқлик киритади. Мисол учун, хурмо танани соғлом ва бақувват ушлаб туриши учун керак бўладиган 10 дан кўп энг муҳим элементларни ўз ичига
олади. Замонамиз олимларининг маълум қилишича, инсонлар хурмо ва сувдан бошқа ҳеч нарса истеъмол қилмасдан туриб ҳам кўп яшашлари мумкин. Бу соҳада таниқли эксперт В. Ҳ. У. Доусоннинг айтишича, бир дона хурмо ва бир стакан сут кишининг кунлик озуқага бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли экан. Хурмо танага фаол ҳаракат ва иссиқ энергия бахш этувчи қанднинг бир турини ҳам ўз ичига олади. Бу қанд тури танада осонгина парчаланади. Бундан ташқари, бу қанд қондаги қанд миқдорини бирдан кўтарадиган глюкоза эмас, балки мева қанд фруктозасидир. Қандли диабетда қондаги қанд миқдорининг бирдан кўтарилиши кўпчилик аъзолар ва тизимларга, айниқса, кўзлар, буйраклар, юрак ва қон айланиши тизими ҳамда асаб тизимига зарар етказадиган таъсирларга эга. Қондаги қанд миқдорининг юқорилиги кўриш қобилиятининг йўқолиши, юрак хуружлари ва буйрак носозлиги каби касалликларнинг асосий сабабчиларидан биридир. Хурмо жуда кўп витамин ва минерал моддаларни ўз ичига олади. Улар тола, ёғ ва оқсилларга жуда бой. Шунингдек, улар натрий, калий, кальций, магний, темир, олтингугурт, фосфор ва хлор ҳамда А, бета-каротин, В1, В2, В3 ва В5 витаминларни ҳам ўз таркибига олади. Хурмо таркибидаги витаминлар ва минералларнинг нормал инсон танаси учун ва айниқса, ҳомиладорлик пайтидаги фойдали томонлари қуйидагича умумлаштирилиши мумкин:
 
•Хурмода калий миқ-дорининг кўплиги бундай вазиятларда жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, у танадаги сув мувозанатини назорат қилишда ҳам жуда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, калий кислороднинг мияга етиб боришига ва шу тарзда кишининг тиниқроқ фикрлай олишига ёрдам беради. Шу билан бирга, у тана суюқликлари учун мос алкалоид хусусиятларни таъминлайди ҳамда буйракларга танадаги заҳарли чиқитларни ҳайдашда ёрдам беради. У юқори қон босимини тушириш ҳамда соғлом терининг пайдо бўлишига кўмаклашади.
 
• Хурмодаги темир моддаси қизил қон таначаларида гемоглобиннинг синтезини назорат қилади ва қондаги қизил таначаларнинг етарли миқдорда бўлишини таъминлайди.  
Қизил қон таначалари қонда кислород ва карбонат ангидридни ташиш орқали ҳужайраларни тирик сақлашда муҳим аҳамият касб этади. Хурмода темир миқдорининг кўплиги сабабли, инсон кунига 15 дона хурмо ейиш билан ўзининг темирга бўлган талабини қондириши ва шу тарзда темир танқислиги туфайли келиб чиқадиган касалликлардан ҳимояланиши мумкин.
 
• Хурмо таркибидаги кальций ва фосфат скелетнинг ўсиши ва тананинг суяк
структурасини мувозанатда сақлаб туриш учун муҳим бўлган элементлардир. Хурмода
кўп миқдорда мавжуд бўлган фосфор ва кальций танани суяк заифлигидан ҳимоя
қилади ва бундай касалликларни камайтиришда ёрдам беради.
 
• Олимлар хурмо стресс ва тарангликни ҳам камайтиради деб урғу беришади. Беркелей университетининг экспертлари томонидан ўтказилган тадқиқот хурмода нервларни мустаҳкамлайдиган  B6 витамини кўп миқдорда учраши ва буйраклар учун жуда муҳим бўлган магнийнинг мавжудлигини аниқлади. Инсон ўзининг магнийга бўлган талабини кунига 2-3 дона хурмо истеъмол қилиши билан қондириши мумкин.
 
• Хурмодаги  В1 витамини асаб системасининг соғлом бўлишига ёрдам беради, танадаги углеводнинг энергияга айланишига ва оқсил ҳамда ёғларнинг тана эҳтиёжларини
қондириш учун ишлатилишига кўмаклашади. В2 витамини тана энергияси ва ҳужайранинг янгиланишини таъминлаш учун оқсил, углевод ва ёғларнинг парчаланишида ёрдам беради.
 
• Хурмо таркибида А витамини бўлганлиги туфайли, у кўриш қобилиятини ва тананинг чидамлилигини яхшилайди ҳамда тишлар ва суякларни мустаҳкамлайди. Хурмо, айниқса, бета-каротинга жуда бой. Бета-каротин ҳужайраларга хавф солувчи молекулаларни назорат қилиш орқали саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.
 
• Бундан ташқари, бошқа мевалар хурмочалик оқсилга деярли бой эмас. Мана шу
хусусияти билан, хурмо танага касалликлар ва инфекциялардан ўзини ҳимоя қилиш,
ҳужайраларни янгилаш, суюқлик мувозанатини таъминлашда ёрдам беради. Гўшт ҳам
фойдали овқат, лекин у эндигина узилган хурмочалик фойдали бўлмаслиги мумкин.
Бу далилларнинг барчаси Аллоҳнинг чексиз билими ва Унинг инсонларга бўлган
мурувватини намоён қилади. Кўриб турганимиздек, хурмонинг, 
яқиндагина замонавий тиббиёт фани орқали аниқланган фойдалари 1400 йил аввал Қуръонда таъкидлаб ўтилган эди.
 
Ахмадхонов  ХАЙРУЛЛОХОН
Мир Араб ўрта-махсус  ислом
билим юрти талабаси
“Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги
 Мўъжизалари” китоби асосида таёрлади.
 

 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?