02 март 2021 | 19 ражаб 1442
  • Бомдод 06:20
  • Қуёш 07:14
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:10
  • Шом 18:50
  • Хуфтон 20:10

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

Шайх Талъат Тожиддин

Шайх Талъат Тожиддин 1948 йил 12 окятбрда Қозон шаҳрида таваллуд топган. У 1956-1964 йилларда Қозондаги 27-ўрта мактабда ўқиган. Кейин 1964-1966 йилларда шу ердаги ҳунар-техника билим юртида ўқиб, слесарлик касбини эгаллайди. У кундуз кунлари ўқиш ва иш билан банд бўлиб, кечалари маҳаллий масжид мутаваллисидан сабоқ олган. Талъат Тожиддин ҳамшаҳари Заки ибн Сафиулло ал-Мурсавийни ўзининг раҳнамоси деб билади. Бир муддат заводда чилангар бўлиб ишлагач, 1966 йили собиқ Иттифоқнинг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари идорасининг йўлланмаси билан Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Бироқ шароити кўтармай ўқишни ташлайди. Шундан кейин Қозондаги ошхоналардан бирида (1968-1969) ва иссиқлик манбаи муасасаси (теплосеть)да ишлайди (1970 й.). 1970 йилнинг сентябр ойида Бухоро мадрасасидаги ўқишни қайта тиклайди. 1973 йилда мадраса таҳсилини тамомлаб, Қозондаги Ал-Маржоний жоме масжидида имим ноиби бўлиб хизмат қилади (1973-1974). 1974 йилнинг декабрь ойида Қоҳирадаги Ал-Азҳар университетига ўқишга отланади. Ўқишдан гайтиши билан Ал-Маржоний жоме масжидида имом хатиб этиб тайинланади (1978 й.) 1980 йил 19 июнда Иттифоқининг Европа қисми ва Сибирь мусулмонлари диний идорасининг раиси, муфтий этиб сайланди. Унинг бошчилигида 80-йиллар йрталаридан бошлаб, Волгоград, Тобольск, Тюмень, Саратовда янги масжидлар очилган, Куръони каримнинг нашри йўлига қўйилган, 1989 йилда Уфада Ризоуддин ибн Фахриддин номидаги мадраса очилган. Бу мадраса 1996 йилдан Ислом институтига айлантирилган.
Талъат Тожиддин турли маҳаллий ва халқаро конференцияларда унинг илмий маърузалари билан мунтазам иштирок этади. 1990 йилда у собиқ Иттифоқда мусулмонлар диний идоралари йиғинида Мусулмон ташкилотларининг халқаро алоқалар бўйича бошқарув раиси, 1996 йилда Россия мусулмонлари Марказий диний бошқармасининг Бош муфтийси этиб сайланган. Унга шайх ул-ислом мақоми берилган. Талъат Тожиддин ўзининг диний соҳадаги кўп йиллик меҳнати ва халқлараро дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида қилган хизматлари учун қатор мукофотлари билан тақдирланган.
 

Тазкира

ҳикмат

 Ашраф Али Таҳонавий айтдилар:

    "Дунёнинг энг буюк подшоҳи бирор мамлакатга бостириб кирса, аввал ўша давлатнинг энг киборларини хор қилади.
     Қалб ҳам жуда кенг бир мамлакат. Унинг ҳам ичида Кибр, Бахиллик, Ҳарислик, Ёмон гумон... деган ифлос киборлари бор.
     Шу мамлакатга шоҳларнинг Шоҳи кириб келса, борми, уларнинг ҳаммаси ювилиб кетади. Шундай экан, ҚАЛБни зийнатлантириш учун кўп ЗИКР қилинг”.
давоми...

Ҳадис

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Кимки ётоғидан омонликда уйғонса, тану жони соғ бўлса, кунлик емаги бўлса гўёки унда дунёнинг жамики неъматлари бор экан".

давоми...

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?