10 июл 2020 | 20 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:20
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:45
  • Шом 20:25
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

Оллошукур Пошшозода

Оллошукур Пошшозода 1949 йилнинг 26 августида Озарбайжоннинг Ленкоран тумани Жил қишлоғида таваллуд топган. У мактабни тамомлагач, 1968 йили 19 ёшида Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Мадрасани тугатиб, ТИИда ўқийди. Институтни 1975 йилда тугатган. Шу йилнинг ўзида Кавказ мусулмонлари идорасига масъул котиб ва раис ўринбосари қилиб ишга олинади. 1979 йилнинг ёзида Кавказ мусулмонлари диний идорасининг раиси этиб сайланади ва шайх ул-ислом мақомига эга бўлади.
Оллошукур Пошшозода 1985 йилдан Иордания қироллиги академиясининг, 1988 йилдан Умумжаҳон Ислом конгресси маслаҳатчиларининг аъзосидир. У 1992 йилда Озарбайжон, Грузия, Доғистон, Ингушетия, Чеченистон давлати диний арбоблари томонидан Кавказ халқининг юқори диний маслаҳатчи раиси этиб сайланган. Шунингдек, 2004 йилдан БМТнинг Халқаро диний маслаҳатчи раиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.
2009 йилнинг ноябрь ойида Озарбайжонда Оллошукур Пошшозода 60 ёшга тўлиши ва Кавказ мусулмонлари Раиси бўлганига 30 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилди.
Оллошукур Пошшозода бир неча бор Ўзбекистонга ташриф буюрган. У ҳар гал ўзи ўқиган Мир Араб мадрасаси ва ТИИга келиб, зиёрат қилади, янгиликлар, ўзгаришлар билан танишади. 2010 йилга ТИИга ташрифида талабалар билан учрашув ўтказди. “Мен бу юртда устозларимдан нафақат китоб, балки ҳаёт сабоқларини ўргандим. Коммунистик тузум даврида диний таълим берган устозлар ва таълим олган талабалар қаттиқ назорат ҳамда тазйиқ остида эди, – деди у учрашувда. – Мен Бухоро ва Самарқандда бўлиб, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Мир Араб мадрасаси, Шоҳи Зинда ва бошқа зиёратгоҳларни зиёрат қилдим. Деярли барча жойлар тубдан ўзгарган, гўзал ва озода ҳолда. Албатта, бу давлатнинг илтифоти ва эътиборидир. Шуни ишонч билан айтаманки, ҳамма давлатда ҳам ўз дини ва аждодларига бундай гўзал муносабатда бўлишавермайди. Бундай неъматнинг қадрига етишингиз зарур. Мен кўп давлат бошлиқлари билан учрашганман. Ватанига ва динига рағбати бўлган, ватанини, халқини ва динини ўйлайдиган иккита давлат раҳбарини кўрдим: Юртбошингиз Ислом Абдуғаниевич Каримов жаноблари шуларнинг биридир.”
 
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?