10 июл 2020 | 20 зулқаъда 1441
  • Бомдод 04:30
  • Қуёш 05:20
  • Пешин 13:10
  • Аср 18:45
  • Шом 20:25
  • Хуфтон 21:45

Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни юксак даражаларга кўтарур

Зумар сураси, 9-оят

Фахрий талабалар

ИЗОМИЙ ДОМЛО

Ғуломжон Изомов (Изомий домло) 1892 йилда Бухоро шаҳрида хаттотлар оиласида туғилганлар. Бухоролик машҳур хаттот мирзо Исҳоқ ва яккабоғлик хаттот Абдуллоҳбек Ғузорийдан таълим олиб, етти хил хат илмини ўрганганлар. Эшони Қамариддиннинг шогирдлари. Домло Муфтий Икромча, Домло Абдурозиқчанинг хос мирзолари ва шогирдлари бўлиб, уларнинг китобларини гўзал хатда кўчириб, нашрга тайёрлаганлар. Бухоронинг қозикалони Шарифжон Махдум – Садри Зиё, адиб Абдурауф Фитрат каби забардаст олимлардан ҳам сабоқ тинглаганлар.
Араб алифбосида ҳам, кирилл алифбосида ҳам бирдай гўзал хат бита олган Ғуломжон Изомийнинг кирилл алифбосида ёзиш учун мўлжалланган «Ҳуснихат» китоби ўз даврида Маориф вазирлиги томонидан биринчи ўринга лойиқ деб топилган. Домлонинг ўзлари ҳам шогирдларига мазкур илмдан сабоқ бериб, бу санъатни келажак авлодга етказишга муносиб ҳисса қўшганлар. Бугунги бухоролик машҳур хаттот Абдулғафур Раззоқ Бухорий ана шу кишининг хос шогирдларидандир.
Изомий домло ёшликларида Мир Араб мадрасасида таҳсил олганлар. Мадрасани тугатгач, Садриддин Айний ва Абдурауф Фитрат билан бирга маориф соҳасида ишлаганлар. Бухорода яшаб, шу ердан уйланганлар. 
Араб тилини билганлари боис, 1946 йилда Мир Араб мадрасасида дарс бериш имкониятига эга бўлганлар, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари вазифасига тайинланганлар. Мадраса эндигина иш бошлагани учун ҳали ўқув жараёнлари муайян тизимга солинмаган бир пайтда Ғуломжон Изомий биринчи бўлиб мадрасада ўқитилаётган хатоба (нутқ маданияти), қироат, тафсир фанлари бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқадилар.
1957–1976 йилларда вилоят кутубхонасининг шарқ қўлёзмалари бўлимида фаолият кўрсатганлар. 
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?