01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Етти пир ҳақида

ХОЖА МАҲМУД АНЖИР ФАҒНАВИЙ

 Маҳмуд Анжир Фағнавий 12 аср охирида, Бухоронинг Вобкент туманидаги Анжир Фағнав (ҳоз. Анжирбоғ) қишлоғида туғилган. Хожагон-нақшбандия сил- силасининг йирик намояндаси, бухоролик етти пирнинг учинчиси.

У ўрта бўйли, оқ танли, бурни чиройли, кенг оғизли, қора соқолли, кўркам юзли эди. Бошига оқ салла ўрар, кароматлари жуда кўп эди. Насли-насаби саййидзодалардан бўлиб, умр кечириш учун дурадгорлик ва тижорат билан шуғулланар эдилар. Манбаларда у кишининг Саййид ва Умар исмли икки ўғиллари бўлгани қайд этилади.
Анжир Фағнавий Хожа Ориф Ревгарийга хизмат қилиб етишган, энг комил муридларидан ва энг улуғ халифаларидан бўлган. Ревгарийдан таҳсил олиб, унинг вафотидан сўнг хожагонлик силсиласини бошқарган. Ҳазратнинг хилват, тариқат ва ҳақиқатда сирдоши эди. Якка шахс учун зикри хафийни (яширин), жамоат учун зикри жаҳрийни (баланд товушли) афзал кўрарди.
Анжир Фағнавий «Силсилаи шариф»да ўн иккинчи ҳалқанинг пири ҳисобланади. Хожа Али Ромитанийга (Хожаи Азизон) устозлик қилган.
Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий Вобканий (Вобкент) жомеъ масжидида кўп йиллар халқни иршод қилиш билан машғул бўлди. Хожагон тариқатида жаҳрий зикрни бошлаган зотлардан эди. Замонасининг буюк олимларидан Ҳафизуддин ҳазратлари бир куни Хожа Маҳмуддан сўрайди: «Тариқатингиз зикри хафийга асосланган бўлса-да, зикри жаҳрия қилишингизнинг сабаби нима?»
Хожа Маҳмуд ҳазратлари: «Ғофилларнинг уйғонишлари, Аллоҳнинг амрини тутишлари ва зикрга рағбат кўрсатишлари учундир. Шу тариқа улар Ҳақ йўлига кирадилар, ихлос билан тавба ва интисоб қиладилар, ҳақиқатга эришадилар. Зеро, зикр бутун хайрларнинг ва саодатларнинг боши, шунинг учун зикр очиқ бўлиши, халқ эшитиши ва келиши керак», деб жавоб берди.
Ҳафизуддиннинг: «Тил билан қилинган зикрда ҳақиқий билан сохтасини қандай ажратиш мумкин?» деган саволига эса Хожа Маҳмуд: «Жаҳрий зикрни дилни ёлғондан, ғийбатдан, ҳаром луқмадан, қалбни шубҳадан, кўзни хиёнатдан ва ҳаром нарсаларга боқишдан, кўнгилни риё ва манманликдан, ботинни мосиводан тозалаганлар бажара оладилар» дея жавоб беради.
Фағнавий фикрича, ошкора ёки хуфя зикрдан мақсад бир бўлиб, ҳикмат, маслаҳат ва ҳолат зарурати ҳар икки нав зикрда ҳам мавжуддир. Бироқ сайру сулук махфий зикрга асосланган.
Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳот айнул-ҳаёт», Бадриддин Сарҳиндийнинг «Ҳазарот ул-қудс», Муҳаммад Толибнинг «Матлаб ут-толибин», Маждуддин Бадахшонийнинг «Жомиъ ус-салосил» асарларида Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийнинг катта бир оқ қуш шаклига кириб учганлиги ва халифаси Али Ромитаний билан суҳбатлашганлига зикр этилади.
У ҳижрий 685, милодий 1286 йилда Анжирфағнада вафот этган ва шу ерга дафн этилган.
Бухоро вилояти Вобкент тумани Пирмаст қишлоқ фуқаролар йиғини Анжирбоғ қишлоғида жойлашган “Хожа Махмуд Анжир Фағнавий” зиёратгоҳи Шўролар замонасида қаровсиз, жуда хароб ҳолда эди. Ушбу зиёратгоҳдаги масжид эса колхоз омборига айлатирилган.
Истиқлол шарофати билан юртимиздаги бошқа масжиду-зиёратгоҳлар қатори бу масканда ҳам қайта қуриш ва ободончилик ишлари амалга оширилди. 1999-2000 йиларда ҳашар йўли билан Хожа Махмуд Анжир Фағнавий қабрлари устига икки қаватли мақбара, 300 кишини ўзига сиғдирадиган уч айвонли янги жомеь масжид, ҳовуз, дарвозахона, меҳмонхона, замонавий таҳоратхоналар қуриб битказилди.
Масжид ҳовлисида манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилиб, боғ-роғлар ташкил қилинди. Зиёратга ва намозга келадиганлар учун барча шароитлар яратилди.
Зиёратгохдаги жомеь масжид эса 1998 йил Адлия рўйхатидан ўтиб, жомеь масжиди сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 1,5 гектарни ташкил этади.
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?