01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Етти пир ҳақида

ХОЖА МУҲАММАД ОРИФ РЕВГАРИЙ (МОҲИТОБОН)

 Хожа Ориф Ревгарий, Моҳитобон ҳижрий 560/ милодий 1166 йилда Бухородаги Шофиркон тумани Ревгар қишлоғида туғилган. Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси,бухоролик етти пирнинг иккинчиси.

Ревгарий ўрта бўйли, ой юзли, кўзлари катта-катта, қошлари ингичка ва ҳилолдек, қизғиш рангли киши эди. Вужудидан хушбўй ҳид тараларди. Улуғ валийлардан бўлиб, илм, ҳилм, зуҳд, тақво, риёзат ва ибодат аҳлидан эди.
Ориф Ревгарий узоқ йиллар Абдулхолиқ Ғиждувонийдан тасаввуф таълимотини ўрганган. Улар Ғиждувон билан Шофиркон ўртасидаги Рўйибинон қишлоғида учрашиб, суҳбатлашиб турганлар. Ғиждувонийнинг тўртинчи халифаси (ўринбосари) сифатида устоз вафотидан сўнг хожагон силсиласини бошқарган.» Силсилаи шариф»да «ўн биринчи ҳалқанинг пири» сифатида зикр этилади.
Орифи Ревгарий “Моҳитобон”, “пешвойи орифон” сифатлари билан таърифланган, «Қутбул авлиё», «Валийлар йўлбошчиси» унвонларига сазовор бўлган.
Хожа Маҳмуд Анжирфағнавийга устозлик қилган. У эса Ревгарийнинг ишларини давом эттирган.
“Мақомати Абдулҳолиқ Ғиждувоний ва Орифи Ревгарий” асарида ривоят қилинишича, Ревгарий болалигидаёқ Абдулхолиқ Ғиждувоний хизматини қила бошлаган. У тинимасиз риёзат чекар, ҳатто ғафлат уйқусига қолмаслик учун кўзига туз сепар экан.
Хожа Ориф Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг хизматида бўлган энг фазилатли шогирларидан ва буюк халифаларидан эди. Сайру сулукда устози жорий қилган тариқатнинг асос ва қоидаларига бирма-бир амал қилиб файзга эришди. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларига эргашишда жуда талабчанлиги боис юксак даражага эришган эди.
Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. Ҳижрий 622 (милодий 1225) йил ёзилган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, узтоз Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ маноқиблар ҳам ўрин олган.
Хожа Ориф Ревгарий юз йилдан ортиқ умр кўриб, 1259 йил вафот этганлар. Қабрлари Шофиркон марказида обод зиёратгоҳга айлантирилган.
Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Хожа Орифнинг “Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункир киши дўзахий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир” деган сўзлари қайд этилган.
Хожа Муҳаммад Ориф ар Ревгарий Моҳитобон зиёратгоҳи Шофиркон туманида жойлашган бўлиб, истиқлолдан сўнг 1991 йилда намозхонларнинг таклифлари билан масжид қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишларида Ўзбекистон Қишлоқ Қурилиш Вазири Назир Ражабов, Шофиркон туманидаги бир қатор корхоналар ва жамоа хўжаликлари ҳамда вилоят ҳокимлари, туман ҳокими бошчиликларида 1997 йилда қурилиб, намозхон ва зиёратчилар ихтиёрига топширилди. Бир вақтнинг ўзида масжидда 450 киши намоз ўқиши мумкин. Зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 2,5 гектарни ташкил этади.
“Хожа Ориф ар Ревгарий Моҳитобон” жомеъ масжиди 1998 йил 10 августида давлат рўйхатидан ўтиб, диний ташкилот мақомини олди. Ҳозирда, масжидда “Моҳитобон боғи” барпо этилиб, янгидан замонавий таҳоратхона, маъмурий бино қурилди.
 
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?