01 апрел 2020 | 8 шаъбон 1441
  • Бомдод 05:50
  • Қуёш 06:23
  • Пешин 13:10
  • Аср 17:25
  • Шом 19:10
  • Хуфтон 20:35

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Етти пир ҳақида

ХОЖА АБДУЛХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Бухоро вилояти Ғиждувон Қалъасида 1103 йилда туғилган, буюк мутасаввуф олим, нақшбандия тариқатининг ривожига муҳим ҳисса қўшган аллома, соҳиб каромат авлиё бўлиб, Хожаи Жаҳон (Жаҳон ҳожаси) номи билан бутун дунёга машҳур ва маълум. Унинг отаси Имом Абдулжамил бўлиб, моликийлик мазҳабининг асосчиси бўлган Имом Молик ибн Анас (713-795) авлодларидан ҳисобланади. Имом Абдулжамил фиқҳ илмида юксак даражаларга эришган бўлиб, фиқҳ мактаблари ҳам очганлар.

Имом Абдулжамил асли Рум (Византия)лик бўлиб, Хожа Абдулхолиқнинг онаси ҳозирги Туркия ҳудудида жойлашган Малатия мамлакати подшоҳининг қизи бўлганлар.
Манбаларда у кишининг бўйи узун, боши катта, оқ юзли, чеҳраси чиройли, чатма қош, кўкрак ва елкалари кенг бўлгани таърифланади.
Хожа Абдухолиқ илк таълимни отасидан олган, беш ёшга тўлганда Бухорои шарифнинг буюк олимларидан устод Садриддиндан Қуръон ёдлашни, Имом Садриддин қўлида тафсир илмини, Юсуф Ҳамадоний қўлида эса зикри қалб талқинини ўрганган. У Юсуф Ҳамадонийнинг тўртинчи халифаси (шогирди) сифатида хожалар табақасининг сарҳалқаси ҳисобланади.
Абдулхолиқ Ғиждувоний ўзидан катта ижодий мерос қолдирган. Унинг “Васоя”, “Тариқат одоби”, “Аз гуфтори Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний”, “Мақомоти Юсуф Ҳамадоний” ёки “Рисолаи Соҳибия” каби асарлари машҳур.
«Васоё» Абдулхолиқ Ғиждувоний томонидан шогирди Авлиёйи Кабир (Авлиёйи Калон) учун айтган тавсияларидан иборат форсча асар бўлиб, унда тақводор бўлиш, жоҳил сўфийлардан узоқ юриш, шариат ва суннат йўлидан айрилмаслик каби мавзуларга ўрин берилган. XVI асрда яшаган адиб Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон Исфаҳоний бу асарга шарҳ ёзган.
«Мақомоти Юсуф Ҳамадоний» Шайх Юсуф Ҳамадонийнинг сўзлари, ахлоқи ва аҳволи баёнига бағишланган асар.
«Аз гуфтори Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг сайру сулук одобига доир саволларга жавоблари баён этилган.
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1179 йилда Ғиждувонда вафот этган. Хожанинг қабри Ғиждувон шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, онасининг оёқ томонига кўмилган. Шунингдек, Хожа Абдулхолиқ қабри ёнида Мирзо Улуғбек қурдирган мадраса ҳозирги кунгача сақланган.
Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур Хитой урушидан қайтгандан сўнг Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг шарафларига атаб мадраса ва мақбара қуришликни ният қилади, аммо ниятини амалга оширишга улгурмади. Ёш бўлишига қарамасдан бобосининг ёнида юрадиган Мирзо Улуғбек бу эзгу ниятни амалга оширади ва 1433 йилда Ғиждувон шаҳрида “Улуғбек” номли мадраса, кутубхона ва тошҳаммом қурдириб беради. Бухоро амири Абдуллахон эса Абдулхолиқ Ғиждувоний шарафларига атаб масжид, минора ва ҳовуз барпо этади.
Собиқ шўро сиёсати бой маданий ва маънавий меросларимизни, муқаддас динимизни оёқости қилиб 1957 йилда ҳовуз кўмиб ташланади, масжид ва мадраса кимёвий модда ҳисобланган селитра, амафос сақланадиган омборхонага айлантирилади. Ҳазрат қабрларининг атрофи эса сомонбозор, ғаллабозор, эшаксаройга айлантирилади. Абдулхолиқ Ғиждувоний қабрлари атрофида қабристонлар пайдо қилиниб,инсонни ваҳимага соладиган ҳолатларга келтирилади.
Мустақилликдан сўнг юртимиздаги масжид ва мадрасалар обод этилиб, қайтадан халқимиз ихтиёрига топширилди. Шунингдек, Абдулхолиқ Ғиждувоний жомеъ масжиди ва зиёратгоҳи ҳам ободонлаштирилди. 2003 йил Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг 900 йиллик таваллудлари муносабати билан 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Ғиждувон шаҳрига ташриф буюрдилар. Натижада, кенг кўламли ободончилик ишлари амалга оширилди. Жумладан, Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратлари қабрлари теппасидаги ўн устунли айвон янгитдан барпо қилинди. Бу ҳазратнинг силсилаи шарифда ўнинчи ўринда турганликлари рамзий белгиси эди. Мақбара ёнида бир минг беш юз кишилик жамоани ўз ичига оладиган янги жомеъ масжид ҳам қуриб берилди. Шўролар даврида кўмиб ташланган ҳовуз ва қудуқ қайта очилди. Масжид ва мажмуа атрофида 4 гектарли кўркам хиёбон барпо қилинди. Бугунги кунда, мажмуада мусулмон юртдошларимиз ва чет эллик сайёҳлар учун барча қулайлика ва шарт-шароитлар мавжуд.
Бугунги кунга келиб ҳам Абдулхолиқ Ғиждувоний меросига эътибор ортмоқда. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан 2018 йилда буюк аллома таваллудининг 915 йиллиги тантанали равишда нишонланиши белгилаб қўйилди.
 

Тазкира

Наполеон Бонапарт

 Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Исо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди.

 
давоми...

Волфганг Гёте

Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи босқичидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бу мусобақада бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.
 

 

давоми...

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Опрос

Мир Араб мадрасасини қурган зотнинг асл исмлари?