20 январ 2020 | 25 жумадул аввал 1441
  • Бомдод 07:05
  • Қуёш 08:00
  • Пешин 13:10
  • Аср 16:15
  • Шом 17:55
  • Хуфтон 19:20

Яратган Роббинг номи билан ўқи.

Алақ сураси 1 оят

Бухоро ислом маданияти пойтахти

Бухоро ва Қоҳира шаҳарлари 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди

Бу ҳақда Ислом маданияти пойтахтларини эълон қилиш дастури ИСEСCО раҳбари Салим бин Муҳаммад ал-Малик маълум қилган.
 
Миср пойтахти Қоҳира билан Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳарлари 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.
 
Бу ҳақда Ислом маданияти пойтахтларини эълон қилиш дастури ИСEСCО раҳбари Салим бин Муҳаммад ал-Малик маълум қилган.
 
Унинг сўзларига кўра, ушбу дастур асосида ислом давлатлари ўртасида маданий ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
 
Тунис ҳам кўҳна маданий ўтмиши ва маданий бойлиги сабабли 2019 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинганлигини эслатган Малик, ИСEСCО ташкилоти Ислом илмлари ва маданиятини қўллаб-қувватлаш учун катта ғайрат қилган Ибн-Ҳалдуннинг Тунисдаги уйини қайта таъмирлашини билдирди.
 
Таъкидлаш жоизки, 2007 йилда таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ИСEСCО) Тошкентни уч Ислом маданияти пойтахтларидан бири сифатида эълон қилганди.
 
Ислом маданияти пойтахтларини эълон қилиш дастури ИСEСCО томонидан 2001 йилда маъқулланган ва ҳар йили уч исломий минтақа - араб олами, Африка ва Осиёда учта пойтахт танланишини назарда тутади.
 
Ислом маданияти пойтахти ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштирилувчи, ислом давлатлари маданият вазирларининг конференциясини ўтказиш мажбуриятини олади.
 
Пойтахт сифатидан танланган шаҳарда йил бўйи ислом мероси ва маданияти тақдимотига йўналтирилган турли тадбир ва воқеалар бўлиб ўтади.
 
Эслатиш жоизки, ўтган 2019 йилда Тунис Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинганди.
 
Манбаа: www.trt.net.tr

 

Тазкира

Профессор Шибрил

 Башарият Муҳаммад алайҳиссаломдек кишининг ўзига мансублигидан фахрланади. У киши ўқиш-ёзишни ўрганмаганига қарамай, бундан ўн неча аср аввал биз европаликлар икки минг йилдан кейин эришсак ҳам бахтли бўладиган қонунларни келтирган.

 
                                      Профессор Шибрил

Ҳасан Басрий

​Дунё ҳаёти уч кун: кеча, бугун, эрта. Кеча ўтди, эртанинг бўлиши номаълум. Шундай экан, бугунги кунни қадрлаш лозим.

                                         Ҳасан Басрий  

Вилз

 “Европа ўзининг идорий ва тижорий қонунлари бўйича Исломдан қарздордир”
Ингилиз тарихчиси Вилз 

давоми...

Опрос

Как назвал Пророк (ﷺ) первую мечеть в Медине?